Nokia компанияси 2011 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 1,07 миллиард евро зарар кўрди. Ўтган йилнинг сўнгги чорагида компания 10 миллард евро фойда олган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кам демакдир. 2011 йил давомида Nokia 36,6 миллиард евро ишлаб топди, соф зарари эса 1,2 миллард еврони ташкил этди. Охирги чоракда компания 19,6 миллион дона смартфон ва 93,9 миллион дона мобиль телефон сотишга эришди. Аввалги йил билан солиштирилса, телефонлар сотуви 1 фоизга, смартфонлар сотуви эса 31 фоизга камайгани аён бўлади. Шунга қарамай, компания раҳбари Стивен Илопнинг айтишича, 2011 йилда Nokia «тўғри йўналишдан борди», охирги чорак эса компаниянинг қайта ташкиллашувида муҳим палла бўлди. 2011 йилда Nokia Microsoft билан WP7 смартфонини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган. Маълумотларга қараганда, Microsoft WP7га ўтиши учун Nokiaга 180 миллион евро тўлаган. WP7 платформасида ишловчи илк смартфонлар – Lumia 800 ва Lumia 710 ноябрь ойида сотувга чиқарилди.
|