Dushanba, 25.11.2024, 13:48:13
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 42
Mehmonlar 42
A'zolar 0

17:10:49
Никоҳга кирадиганлар учун ёш чегараси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан "Жамиятнинг асосий бўғини сифатида оиланинг ҳуқуқий кафолатлари: унинг фаровонлигини ошириш омиллари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.


Унда Қўмитанинг бир гуруҳ депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича иш олиб борилаётгани ва ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Қонун лойихасининг мазмунига кўра, Кодекснинг 15, 160, 205-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, 15-модданинг биринчи қисмига ўзгартиш киритиш орқали эркаклар ва аёллар учун белгиланган никоҳ ёшини тенглаштириш, яъни 18 ёш этиб белгилаш таклиф этилмоқда.


Оила кодексининг 160-моддасига болалари билан бир йилдан ортиқ муддат давомида бирга яшамаётган, болани тарбиялаш ва таъминлашдан бўйин товлаган ҳолларда ва бу ҳолат суд томонидан узрсиз деб топилганда ота-онанинг розилигини олмасдан бошқа шахсга фарзандликка олинишига имконият яратиш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, Оила кодексининг 205-моддаси ўзбек ва рус тилидаги матнини бирхиллаштириш таклиф этилмоқда.
 

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириб, уларни фарзандликка бериш, уларга васий ва ҳомий тайинлашдаги бир қатор ҳуқуқий муаммоларни бартараф этади. Никоҳ ёшини 18 ёш этиб белгилаш, аёлларнинг тўлақонли таълим олишларига кенгроқ имкониятлар яратиб беради, шунингдек, турмуш қуриш ёшини халқаро стандартларга мувофиқлаштиради ва мустаҳкам оила шаклланишига яна бир асос бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди каби қатор ташкилотлар масъул ходимларининг маърузаларида ҳамда баҳс-мунозараларда соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар қонунни қўллаш амалиёти билан боғланган ҳолда чуқур таҳлил қилиниб, давра суҳбати якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 2202 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика