Баҳор ман учун бу ўрик гули, настарин, сумалак, варрак ва албатта Наврўз!Бу йил мана шу суратни қўйишни жоиз топдим... Билмадим, ёқди.
Хозирги Ўзбекистондаги об-хавога жуда монанд. Атроф қиш, календарьда баҳор... кўнгилдачи?
Кўнгил фасл танламайди, унда қишда ёз бўлиши, ёзда қахратон совуқ бўлиши оддий хол.
Атрофимизда қор ёғадими, календаримиз қишни кўрсатадими, барча инсонларга бугун мана шу суратдек, хеч нарсага қарамай, қалблари хамиша гуллаб-яшнаб кўзни қувонтириб ва атроф мухитга қарамай, шундай гўзаллиги билан, қалби гуркираб гуллаши билан хайратлантириб туришини тилайман!
Барчамизни муносабатларимизда хамиша Наврўз тантанасидек файз, оқибатга бахордек кўрк бўлишини тилайман. Инсонийлик фазилатлар баҳор каби гўзал бўлсин.
Асосийси қалб, оқибат, муносабат ва рухиятда файз, гузаллик, бахор ва Наврўз мухим.
Шуни асрай билайлик. Бўлмаган жойидан шу гулдек ёриб чиқиб гуллайлик!
Барчангизни қалбингизга офтоб, бахор гўзаллиги ва Наврўз файзини тилайман!
Sayyod