Главная » 2012»Iyul»23 » Навоийда Chevrolet Malibu сотувга чиқарилди
11:03:49
Навоийда Chevrolet Malibu сотувга чиқарилди
Навоий шаҳрида GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Malibu маркасидаги янги автомобиль сотувга чиқарилди. Nav.uzпортали тарқатган хабарга кўра, 2012 йил 19 июль куни Навоий шаҳридаги "Навоийавтотеххизмат” АЖ автосалонига биринчи Chevrolet Malibu бизнес класс автомобиллари олиб келинган.
Янги автомобилнинг позициялари узатиш коробкаси, устки люки ва шиналарининг ўлчами билан фарқ қилади. Юқори қулайликка эга (электрон бошқарув ва ўриндиқларнинг иситилиши, орқа ўриндиқ-каравотлар, AUX, USB-тирқиш, катта юкхона), хавфсизлик (8 та хавфсизлик ёстиқчаси), тезлик (спидометр соатига 260 км гача), 6 поғонали узатиш коробкаси, 18 дюймли дисклар, йўлни назорат қилиш функцияси, берилган тезликда автомат бошқарув ва бошқалар.
Автомобилнинг энг қиммат версияси 95 миллион сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Malibu автомобилининг тақдимоти 2012 йил 20 мартда ўтказилганди. Янги модель Epica седанининг ўрнига чиқарилади.