Статистика |
Xozir saytda 37 Mehmonlar 37 A'zolar 0 |
|
| | |
|
15:23:31 “Навоий” мобил телефонлар ишлаб чиқариладиган бўлди |
“Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида мобил телефонлар ишлаб чиқариладиган бўлди
“Навоий” ЭИИЗ ҳудудида "OliveTelecom" ҚКни яратиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатлар имзоланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 майдаги 156-сонли қарорини ҳамда "TelecomInnovations" МЧЖ ҚК базасида смартфонлар, планшетли компьютерлар ва интернет приставкаларни ишлаб чиқариш/йиғишни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Ўзбектелеком” АК томонидан Ҳиндистоннинг "Olive Telecommunication Pvt. Ltd." Билан ҳамкорликда “Навоий” ЭИИЗ ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Қўшма корхонани яратиш бўйича қўйилган вазифаларни бажариш учун компания томонидан барча зарур тайёргарлик ишлари ўтказилди.
Инвестиция дастурини амалга оширишнинг биринчи босқичида "OliveTelecom" қўшма корхонаси томонидан мобил ва стационар телефонлар, CDMA-450 стандартидаги модемлар ва интернет-приставкаларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган бўлиб, унга кўра 25 тагача янги иш ўринларини ташкил этиш, лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларида эса, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини ошириш кўзда тутилган, дея хабар беради “Ўзтелеком” АКнинг матбуот хизмати.
Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК ва Ҳиндистоннинг "OliveTelecommunicationPvt. Ltd." компанияси биргаликда 97,3 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция "OliveTelecom" ҚК устав жамғармасига қўйилди.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 2062 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|