Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 123 Mehmonlar 123 A'zolar 0 |
|
| | |
|
20:51:57 Наманган вилоятида бир қатор жой номлари ўзгартирилмоқда |
Наманган шаҳри, Косонсой, Мингбулоқ,
Янгиқўрғон, Норин, Учқўрғон, Наманган, Чуст ва Уйчи туманларида
ўтказилган хатлов натижаларига кўра, етти юзга яқин қишлоқ ва маҳалла,
кўча, ижтимоий муассаса каби географик объектларни қайта номлаш
зарурлиги маълум бўлди. Айни пайтда бундай тадбирлар Тўрақўрғон, Чортоқ,
Поп туманларида давом эттирилиб, шаҳар, туман ҳокимликлари, ҳудудий
топонимик комиссияларнинг хулоса ва таклифлари шакллантирилмоқда.
Наманган туманида 148, Норин
туманида 102, Чуст туманида 99, Косонсой туманида 81 ва Наманган шаҳрида
қирқдан зиёд амалдаги қонун талабларига жавоб бермайдиган турли шахслар
исм-фамилияси билан аталган жой номлари мавжудлиги аниқланди. Бошқа
туманларда ҳам худди шундай кўплаб географик жой номларини қонунга
мослаштириш, қайта номлаш тақозо этиладиган жойлар бор. Ҳозирда уларга
миллий тарихимиз, турмуш тарзимизга мос номлар бериш бўйича таклифлар
ўрганиб чиқилмоқда.
Айни пайтгача шахслар номи билан
аталган ёки қонунга номувофиқ номланган бир қатор ижтимоий-иқтисодий
объектлар, жумладан, вилоят ирригация тизимидаги 26 катта-кичик канал ва
иншоот қайта номланди.
|
Просмотров: 1764 |
Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|