Dushanba, 25.11.2024, 12:56:39
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 118
Mehmonlar 118
A'zolar 0

19:48:08
Наманган канали жазоланди

Давлат монополиядан чиқариш қўмитаси томонидан реклама жойлаштирилаётганида қонунчилик талабларига амал қилиниши бўйича 2012 йилнинг 1 чораги учун ўтказган мониторинги натижасида телевидение ва радиода 8 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди.


Хусусан, Навоий вилоятидаги "Navoiy” телекомпанияси томонидан "Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси бузилган. Унга кўра, "Москва шаҳридан Ўзбекистон Республикасининг барча йўналишларига арзон нархларда авиачипталар” сўзлари ишлатилган авиакасса хизматларининг рекламаси тарқатилган. Ўзбекистон Республикасининг барча йўналишлари бўйича сотилаётган авиачипталар ўрганилганида реклама йўли билан тарқатилган ахборот тасдиқланмади, шу муносабат билан "Navoiy” телекомпаниясига нисбатан иш қўзғатилди ва қонунчиликка мувофиқ санкциялар қўлланилди. 

Қўмита томонидан болалар аудиториясига мўлжалланган (14 ёшгача) кўрсатувларда реклама жойлаштирилишига йўл қўймаслик бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятидаги "Наманган” телеканалида жойлаштирилаётган реклама ўрганилганида, "Музлик даври” мультфильми намойиш этилаётган пайтда болаларга ажратилган вақт 2 марта узилиб, реклама берилганлиги аниқланди. Шу муносабат билан "Наманган” телевидениесига нисбатан иш қўзғатилиб, реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бундан буён бузилмаслигига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берди.


Бундан ташқари, 2012 йилнинг 1 чорагида реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар ва ҳ.к.)да жойлаштирилаётган рекламалар 23 марта ўрганилди. Уларнинг натижасида 12 та ҳолатда турли қонунбузарликлар анқиланиб, уларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Хусусан, "Нурлы жол" газетасида жойлаштирилаётган реклама ўрганилганида, юқоридаги қонуннинг 11-моддаси талаблари бузилгани аниқланди. Юқоридагига мувофиқ мазкур нашрга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 808 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика