Қўй (21.03-21.04)
Фаолиятингиз ҳар тамонлама кучаядиган ҳафта бўлади. Шаҳсий муносабатларда айрим йўқотишлар бўлиши
мумкин. Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, устозлар ва дўстларингиз
даврасига интилинг. Ҳафта охири унумли ва омадли бўлиши кутилмоқда.
Бузоқ
(21.04-20.05)
Янги
ишлар бошлаш учун қулай ҳафта. Моддий томондан аҳволингиз
яхшиланади. Бу ҳафтада олдинги фаолиятингизга якун ясаб, янги режалар
тузиш имконияти кўпроқ. Яхши фаолиятдан кейин сафар қилиш
ижодингизга ижобий таъсир қилади.
Eгизаклар (21.05-21.06)
Ҳафта бошидан иқтисодий барқарорликни сақлаб
қолиш учун тежамкорликга эътибор беринг. Уйда ҳам, оилада ҳам
вазиятни яхшилаш ва мустаҳкамлаш учун куч – ғайрат сарфлашингизга
тўғри келади. Оқиллик ва совуққонлик билан иш тутиб кўзланган
мақсадга эришасиз.
Қисқичбақа (22.06-22.07)
Бу ҳафта сиз учун янги танишлар орттириш ва
кутилмаган учрашувлар ҳафтаси бўлади. Янги муносабат ва ҳамкорликларни
мустаҳкамлаш, олдинги муносабатларга ҳам янгиликлар киритиш учун қулай
ҳафта. Яқинларингиз ва дўстларингиз даврасида бўлиш юқори кайфият
бағишлайди.
Арслон (23.07-22.08)
Бу ҳафта мураккаб режаларни амалга оширишга шошилманг.
Айниқса кўп кишилар иштирок қиладиган тадбирларни ўтказишда эҳтиёткор
бўлинг. Бу ҳаракатларнинг натижаси баъзан кутилмаган оқибатларга
олиб келиши мумкин. Ўз тажрибангиз ва маҳоратингизга таяниб ҳаракат
қилинг.
Паризод (24.08-23.09)
Ҳафта ҳаяжонли ва янги воқеаларга бой бўлади. Бироқ
янги шартномалар тузишдан ўзингизни сақлаб туринг. Кўпгина хужжатларга
имзо қўйишга ҳам шошилманг. Бу вақтда омад сиз тамонда эмас. Ҳато
қилиб қўйишингиз мумкин. Шу боисдан хушёрликни қўлдан берманг.
Тарози
(23.09-22.10)
Ишда
олдингига нисбатан кўпроқ куч-ғайрат сарфлашингизга тўғри келади.
Бу ҳаракатингиз кейинги фаравонлик учун асос бўлиб ҳизмат қилиши
мумкин. Ҳафта бошидаги қийинчиликларга қарамасдан дўстлар ва
яқинларингиз кўмаги билан ишингиз олға силжийди. Бу ғайратингиз
самарасини албатта, кўрасиз.
Чаён (24.10-22.11)
Бу ҳафта сизнинг учун айниқса шаҳсий
масалаларда омадли ҳафта бўлади. Нима иш бошласангиз яхшиликка,
оилангизнинг мустаҳкамлиги учун ҳизмат қилади. Қўйган
инвестицияларингиз ўрнига тушиб, фойда келтиради. Бу эса
кайфиятингизни яхшилаб, янги ижодий лойиҳалар ишлашингизга асос бўла
олади.
Ўқотар
(23.11-21.12)
Ҳафта
бошида ўзингизни куч- ғайратингиз ошганини, орзу интилишларингиз
рўёбга чиқаётганини ҳис қиласиз. Янги режа ва умидлар ҳаётингизда
йўлчи юлдуздек олдинга ундайди. Олдинги ўйлаб қўйган режаларингизни
амалга ошириш вақти етганлигини сезиб, фаолиятингизни кучайтирасиз.
Тоғ
эчкиси (22.12-20.01)
Бу ҳафта
янги шартномалар, ҳамкорликлар тузиш учун қулай бўлади. Янги
ҳамкорлар билан ишлаш сизга завқ бағишлайди. Уларга ишонаверишингиз
мумкин. Ҳафтанинг биринчи ярмида янгиликлар юз беради. Янги ғоялар
пайдо бўлиб, мураккаб вазифаларни уддалайсиз.. Бу эса келгуси
фаолиятингизга ижобий таъсир этади.
Қовға (21.01-19.02)
Кайфиятингиз ўзгариб турадиган ҳафта бўлади.
Баъзан қоида бўйича эмас, ҳатто ўз зиёнингизга ишлаб қўйишингиз
ҳам мумкин. Ўзингизни истамаган ҳаракатлардан сақланг. Шошилинч
қарорлар қабул қилманг. Мободо шундай бўлса, оилангиз фаравонлигига
путир етиши мумкин. Демак, ҳафталик шиорингиз хушёрлик бўлади.
Балиқ
(21.02-20.03)
Фаоллашув
ҳафтаси бўлади. Моддий манфаатга эришиш учун жиддий ҳаракатлар
қиласиз. Бу ҳафта янги ҳамкорликлар ташкил этишга, санъат ва ўз
маҳоратингизни ошириш билан шуғулланишга вақт етмай қолиши мумкин.
Ҳафта охирида самарали алоқалар тиклашингизга имкон бўлади.
|