9,3 миллион мижозга эга республикамиздаги энг
йирик уяли алоқа компанияси директори Беҳзод Аҳмедовнинг мамлакатдан қочиб
кетгани ҳақида ёзилаётган хабарлар сони чексиз. Маълумотларга қараганда, Беҳзод
Аҳмедов қаллоблик ва пул ювиш
амалиётларида айбланади.
Ўзбекистон Давлат алоқа инспекцияси 25 июн
куни Россиянинг МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси "Ўздунробита”
компаниясини лицензиядан маҳрум қилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирди. Билдиришномага
кўра, испекция томонидан мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилган мониторинг натижасида электромагнит мувофиқлик
марказининг вақтинча фойдаланиш учун берилган рухсатномалари бўйича "Ўздунробита”
48 та таянч станциясини ноқонуний эксплуатация қилгани аниқланди. Жумладан,
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Жиззах
вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида.
Беҳзод Аҳмедов қочишига Ўзбекистон
прокуратураси ва солиқ инспекцияси бир неча ой давомида компания фаолиятини
тафтиш қилгани сабаб бўлган. Баъзи манбаларга кўра, "қочоқ” ҳануз ўз жойида. Агар
шундай бўлса, демак айни пайтда воқеа юзасидан келтирилаётган маълумотлар
шунчаки миш-мишга айланади-қолади!
Воқеаларни кузатишда давом этамиз.
|