"Уздунробита” МЧЖ мулки кимошди савдосига
қўйилди. Бу ҳақда «Ko'chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ маълум қилди. Хабарга кўра,
"Уздунробита” МЧЖ мулкининг бошланғич нархи 600 млрд. сўм. Савдода иштирок этувчилар аризаси жорий
йилнинг 28-июнига қадар қабул қилинади. "Кимошди” савдоси 2013 йилнинг 1-июл куни
Ko’chmas mulk savdo xizmati биносида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Тошкент
хўжалик суди 22-апрелда "Уздунробита” МЧЖни банкрот деб топди. Тошкент хўжалик
суди 18-январда "Уздунробита”нинг молиявий тўловларни тўлай олмаслиги билан
боғлиқ банкротлик аризасини қабул қилди. Компанияга кузатув киритилиб,
вақтинчалик бошқарувчи тайинланганди. 11-мартда ўтган суд мажлиси кузатув жараёнини
22-апрелга қадар чўзишга қарор қабул қилди. 2012-йилнинг сентябр-ноябрида "Уздунробита”
ходимлари жарималарни тўлашга ҳукм этилди, компания активлари давлат мулкига
ўтказилиши керак эди. Кейинроқ, апеллляцион инстанция сўнгги қарорни бекор
қилди, бироқ, операторга молиявий даъво ҳажмини аниқлади. У 600 миллион
долларни ташкил этиб, 8 ойлик муддатда тўланиши мажбурияти юкланди. Ўтган
йилнинг июлида Алоқа, информатизация ва телекоммуникацион технологиялар давлат
қўмитаси "Уздунробита”нинг хизмат кўрсатишга дохил қатор қоидабузарликлари
сабабли барча лицензияларини аввал тўхтатиб қўйди, кейинроқ қайтариб олди. Суд қарорни қабул қилди ва натижада
республикадаги энг йирик уяли алоқа оператори абонентларга хизмат кўрсатишни
бутунлай тўхтатди.
Қизиқ, "кимошди” савдоси қандай кечади? Мулкнинг
бўлажак янги "эга”лари қайси уяли алоқа компанияси билан ҳамкорликни бошлайди?
Умид қиламиз, янги уяли алоқа иш бошлаши, бугун абонентлар тирбандлиги туфайли
юзага келган алоқа сифати муаммосининг олдини олади. Яна ким билади, дейсиз?!
|