Главная » 2012»Avgust»7 » "MTS": ""O'zdunrobita" xodimlarini Rossiyaga taklif qilish - eng so'nggi chora"
18:56:26
"MTS": ""O'zdunrobita" xodimlarini Rossiyaga taklif qilish - eng so'nggi chora"
Куни кеча "МТС” компанияси ишидан айриладиган "Ўздунробита” ходимларини
Россияга таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бугун компания бу хабарни расман рад этган бўлса-да, "Ўздунробита”
ходимлари тақдирига бефарқ эмаслигини маълум қилди.
Жумладан, "МТС” матбуот хизмати бошлиғи Валерия Кузьменконинг айтишича,
компания "Ўздунробита” ходимларини сақлаб қолиш учун турли чоралар
устида бош қотирмоқда. Лекин ҳали аниқ бир қарорга келинган эмас. У
ўзбекистонлик ходимларни Россияга таклиф қилиш энг сўнгги чора бўлишини
билдирди.
Маълумотларга қараганда, "Ўздунробита” компаниясининг 2000 нафар
атрофида ходими бор.