«МТС-Ўзбекистон» ходимлари 10 кун ичида ишдан бўшаши борасида
огоҳлантирилган. Бу ҳақда компаниядаги манбага таянган ҳолда тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 июль куни соат 18:00 дан эътиборан бир
қатор қонун бузилишларига йўл қўйгани учун «МТС-Ўзбекистон» фаолияти 10
иш кунига тўхтатилган эди. 30 июль куни эса Тошкент шаҳар хўжалик суди
лицензиянинг тўхтатилиш муддатини 3 ойга чўзишга қарор қилди. Шундан
кейин компания истаган мижозлар ҳисобларидаги маблағларни қайтариб
олишлари мумкинлигини билдирди.
2004 йилнинг августидан «МТС» таркибига кирган ва «МТС-Ўзбекистон»
бренди остида фаолият кўрсатган «Ўздунробита» компаниясига 1991 йили
асос солинган. 2011 йил якунларига кўра, компания хизматидан 9,5 миллион
мижоз фойдаланган.