Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, «Ўздунробита»
компаниясида йўл қўйилган қонунбузарликлар оқибатида етказилган моддий
зарар миқдори 700 миллиард сўмдан ошиб кетди.
Аввалроқ «Ўздунробита»да ҳисоботларни сохталаштириш, компания
харажатларини кўпайтириб, даромадларини эса камайтириб кўрсатиш ҳамда
бошқа жиноий ҳаракатлар оқибатида 500 миллиард сўмлик солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар тўланмагани аниқлангани ҳақида хабар берган
эдик.
Тергов ҳали тугамаганини инобатга олсак, зарар миқдори яна ошса ажаб
эмас.