Бироқ ЎзААА
раҳбариятининг "O’ZDUNROBITA" ХКга янги тайинланган бош директори билан
шахсий учрашуви давомида ушбу регламентга амал қилиш зарурлиги борасида
англашувга келинмаган.
Хусусан,
ЎзААА регламентида алоқа хизматларини ўчириш тартиби қуйидагича
белгиланган:
- жорий йил 17 июль куни соат 18:00 дан бошқа
телекоммуникация операторлари тармоқлараро уланиши даражасида халқаро
телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига чиқишни
тўхтатиш;
- 3 кун
мобайнида, жорий йил 17 июль соат 18:00 дан бошлаб МЧЖ шаклидаги
"O’ZDUNROBITA” ХК тармоғини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида
ўчирилишини таъминлаш.
Шу
тарзда, компания ЎзАААнинг буйруғидаги талабларни ва ўз
хизматлари истемолчиларининг манфаатларини инобатга олмай ҳамда тегишли
чораларни кўрмасдан компаниянинг инфратузилмасини юқоридаги регламентни
бузган ҳолда ўчириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни
соат 18:00 да МТС-Ўзбекистон мобил алоқа оператори алоқа ва бошқа
хизматларини кўрсатишни тўхтатди.
Шунингдек, МТС-Ўзбекистон компаниясининг лицензияси тўхтатилиши ва
алоқа йўқолиши ҳақидаги маълумот пайдо бўлиши билан Beeline ва Ucell
компанияларининг уланиш пунктларида навбатлар ҳосил бўлган.
|