Главная » 2012»Avgust»3 » "MTS-O'zbekiston" direktoriga hashamatli uy taqdim etilgan
14:05:32
"MTS-O'zbekiston" direktoriga hashamatli uy taqdim etilgan
Бош прокуратура тарқатган хабарга кўра, «МТС» компанияси Ўзбекистондаги
бўлимининг собиқ директори Беҳзод Аҳмедовга мукофот тариқасида ҳашаматли
уй тақдим этган.
Маълум бўлишича, «МТС-Ўзбекистон» компанияси раҳбарлари Б. Аҳмедов, Т.
Алимов, А. Мирзамўйдинов ва бошқалар номигагина «МТС» бош офиси
ходимлари сифатида расмийлаштирилиб, Москва тикланиш ва тараққиёт
банкидаги ҳисоб рақамларига 5,4 миллион АҚШ доллари ўтказиб берилган.
Бундан ташқари, Б. Аҳмедовга мукофот тариқасида Рублево-Успенского
шоссеси яқинидаги «Горки-8» қўрғонида ҳашаматли уй мукофот тариқасида
тақдим этилган.
Тергов фикрича, Ўзбекистон солиқ органларидан яширилган бундай мунтазам
тўловлар ва қимматбаҳо совғалар «МТС-Ўзбекистон» топ-менежерларига
иқтисодий жиноятларда қатнашгани учун берилган бўлиб, ноқонуний мукофот
ҳисобланади.