Главная » 2012»Iyul»31 » "MTS" mijozlarining pullarini qaytarib bermoqchi!!!
19:06:42
"MTS" mijozlarining pullarini qaytarib bermoqchi!!!
«Ўздунробита» ХК уяли алоқа хизматларини кўрсатиш лицензиясининг
тўхтатилиш муддати 3 ойга узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Компания расмий
веб-сайтида айтилишича, мижозларнинг абонентлик рақамлари, уланган
хизматлар, ҳисобдаги пул маблағлари компания фаолияти тўхтатилган даврда
сақланиб қолади. Абонент тўлови ва қўшимча хизматлар учун маблағлар
ҳисобланмайди.
Шартномани бекор қилишни ва ҳисобдаги пул маблағлари қолдиғини қайтариб
олишни истаган абонентлар компания офисларига ёзма ариза билан мурожаат
қилишлари мумкин.
Шундан кейин солиштирув далолатномаси тузилиб, мурожаат қилинган кундан
бошлаб 10 кун давомида "Ўздунробита” ХКда очилган ҳисоб рақамидаги пул
маблағлари қолдиғи абонентнинг пластик карточкасига ёки Ўзбекистон
Республикасининг исталган банкидаги очиқ жамғарма ҳисоб рақамига ўтказиб
берилади. Бунинг учун абонент депозит (жамғарма) ҳисоб рақами
реквизитлари кўрсатилган банк билан тузилган шартнома нусхаси
(экземпляри) билан компания офисларига мурожаат керак.
Агарда тўлов кафиллар томонидан амалга оширилган бўлса, пул маблағлари
қолдиғи кафилнинг ҳисоб рақамига қайтарилади. Экспресс тўлов
карточкалари учун тўланган маблағ қайтарилмайди. Юридик шахсларнинг пул
маблағлари қолдиғи уларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилади.