Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 126 Mehmonlar 126 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Iyul » 3 » МТС бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг қўлга олингани айтилмоқда!!!
01:31:19 МТС бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг қўлга олингани айтилмоқда!!! |
Xабарларга кўра, "Ўздунробита” ширкати бош директори Беҳзод Аҳмедов Россиядан Ўзбекистонга келтирилган. "Ўздунробита" бош директори Беҳзод Аҳмедов Interpol орқали қидирувга берилган. 2 июл куни "Даракчи" газетасида ҳам пайдо бўлган айни хабарда, Ўзбекистон томонидан молиявий жиноятларда айбланиб, Interpol орқали қидирувга берилган Беҳзод Аҳмедовнинг қайси вазиятда Ўзбекистонга келтирилгани тафсилотлари очиқланмаган.
Айни пайтда, Interpol веб-сайтининг қидирувдагиларга оид саҳифасидан ҳозирча Беҳзод Аҳмедовнинг исми олиб ташланмаган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси 28 июн куни баёнот эълон қилиб, Россияга қарашли МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбасини молиявий жиноятларда айблаган эди. Айни баёнотда МТС ширкати мазкур иш бўйича халқаро қидирувда бўлган асосий гумонланувчи Беҳзод Аҳмедовни яшираётганликда ҳам айбланган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси баённомасида айтилишича, "Мавжуд маълумотларга кўра, Аҳмедов терговдан яшириниб, Ереван шаҳрига қочган. Бу ерда у "МТС” вице-президенти Распопов билан учрашган ва улар яширин тарзда Москвага учиб келганлар”. "Ўздунробита” алоқаси Ўзбекистоннинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олади ва 9 миллиондан зиёд абонентга эгадир.
|
Категория: OPERATOR YANGILIKLARI |
Просмотров: 1849 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|