"МТС-Антивирус" телефон ёки ноутбукингизни (МТС-модем орқали Интернетга уланганда) зарарли дастурлардан ҳимоя қилади. Потенциал хавфли ресурсга киришга уринганингизда қуйидаги огоҳлантиришни оласиз:
ўзбек тилида:"Mazkur resurs viruslarga ega, shu sababli MTS-O’zbekiston ushbu resursga kirmaslikni tavsiya qiladi. Davom etasizmi?”
рус тилида:"Данный ресурс может содержать вирусы, в связи с чем МТС-Узбекистан рекомендует Вам отказаться от его посещения. Все равно продолжить?”
Агар сиз ресурсга ишонсангиз ва огоҳлантиришга қарамасдан шу сайтга ўтмоқчи бўлсангиз, "ОК” тугмачасини босишингиз ва шу сайтга ўтишингиз мумкин.
Сервис алоҳида активацияни талаб қилмайди ва МТС-Ўзбекистоннинг барча абонентлари – MMS/WAP/GPRS-Internet хизмати фойдаланувчилари учун автомат тарзда очиқ.
"МТС-Антивирус"дан фойдаланиш бепул (0$).
Изоҳ:
* "МТС-Антивирус" wap- ва https-манзилли саҳифаларни кўришда амал қилмайди. * "МТС-Антивирус" трафикка Opera Mini браузери орқали ишлов берилганида амал қилмайди.