Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда
Unitel (Beeline савдо маркаси), Coscom (Ucell), RWC (PerfectumMobile) ва
«Ўзбектелеком» АК Uzmobile филиали томонидан кўрсатилаётган қўшимча
хизматлар сифатини ошириш ва алоқа сифатини яхшилаш мақсадида фаол ишлар
амалга оширилмоқда.
Ҳисобот дарида алоқа ва ахборотлаштириш
ҳамда телекоммуникацион технологиялари Давлат қўмитасига ушбу мобил
операторлари раҳбарларидан 531 та якунланган уяли алоқа объекти
топширилгани хақида маълумот келиб тушган.
Мазкур мурожаатлар асосида Қўмита томонидан қабул комиссиясида иштирок этиш учун вакиллар юборилган.
Мазкур базавий станцияларни ишга туширилиши мобил алоқа сифатини яхшилашга, маълумотлар узатиш тезлигини оширишга хизмат қилади.
|