Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 40 Mehmonlar 40 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Iyun » 6 » Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи
00:32:57 Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи |
Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди!
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб борган Миржалол Қосимов эндиликда собиқ бош мураббий – Вадим Абрамовнинг вазифасини қабул қилиб олди. Унга жамоада Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 чиптасини сўнгги дақиқаларда бой берганидан сўнг, футбол мухлисларининг умиди миллий терма жамоадан бўлиб турганди. Аҳамияти у қадар катта бўлмаган ўйинда Япония миллий терма жамоасини сафарда мағлуб этган Вадим Абрамов шогирдлари, IV саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлашди. Худди олимпия терма жамоаси сингари, миллийчилар ҳам сўнгги дақиқада ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди. Мазкур сабабларни инобатга олган Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди.
Қайд этиш керак, тўрт йил аввал Рауф Инилеев айнан шу босқични 2та мағлубият билан бошлагач, унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллаганди. Дастлабки икки турда йўқотилган қимматли очколар терма жамоанинг кейинги тақдирига ҳам жиддий таъсир кўрсатгани сир эмас. Ҳозирга қадар саралашнинг фақатгина 1та тури ортда қолди. Қолган 7та ўйинда жамоани майдонга Миржалол Қосимов олиб тушади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Миржалол Қосимов 2009 йилнинг 16 март куни постни Вадим Абрамовга топширганди. Осиё Кубоги-2011 саралашининг сўнгги турида БАА терма жамоаси Ўзбекистонни Тошкентда мағлуб этгач, шундай қарорга келинган. Ваҳоланки Миржалол Қосимов мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа мамлакатлари орасида биринчи бўлиб саралашни муваффақиятли якунлаб бўлган, БААга қарши ўйин ҳеч қандай аҳамият касб этмасди.
Вадим Абрамов мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк марта Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борди. Вадим Абрамов билан Ўзбекистон биринчи бор Японияни мағлубиятга учратди. Кечаги ўйинда Абрамов Эрон миллий терма жамоасини таслим қилган мураббийга ҳам айланиши мумкин эди. Бироқ бутун ўйин давомида ҳимояда ҳаракат қилган Карлуш Кейруш шогирдлари сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетишди. Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоани Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етаклаб борган Вадим Абрамовга ўз миннатдорчилигини билдиради!
|
Категория: SPORT YANGILIKLARI |
Просмотров: 667 |
Добавил: Abdulloh
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|