Россиялик миллиардер Михаил Прохоров Россия президентлигига номзодини қўйишини эълон қилди. Бу ҳақда тадбиркор Москва шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. "Мен президентликка ўз номзодимни қўяман”, – деди у. Унинг баёноти билан бир вақтда Twitter даги расмий блогида шу ахборотни тасдиқловчи хабар пайдо бўлди. "Бу менинг ҳаётимдаги энг жиддий қарорлардан бири. Мен президентлик сайловларида иштирок этаман”, – деб ёзган Twitter даги MD_Prokhorov саҳифасида. Тадбиркор ўз дастурини уни номзодлар рўйхатига киритганларидан кейин ҳавола этишини маълум қилди.