2012-йил 17 – апрель соат 14.00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоирМуҳаммад Исмоилнинг "МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ” дея номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Адабий кечани Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов олиб боради. Кечада Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов,Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Усмон Азим, Сирожиддин Саид,Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, филология фанлари докторлари, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Насимхон Раҳмонов, табобат фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов, филология фанлари номзодиАдҳамбек Олимбеков, машҳур шоира Фарида Афрўз, атоқли бастакорМусохон Нурматов, севимли шоирлар Зулфия Мўминова, Абдували Қутбиддин, Азиз Саид, Ботир Эргашев, Рислиғой Ҳотамова, таниқли ёзувчилар Шоим Бўтаев, Улуғбек Ҳамдам ва бошқалар қатнашадилар. Адабиёт ва шеърият ихлосмандларини тақдимотга таклиф қиламиз.
|