Инсонлар бор, тиригида ҳам ҳеч кимга кераги бўлмайди, ўлганидан кейин умуман хотирланмайди. Инсонлар бор, тириглик чоғида ўзига ҳайкал қўя олади, вафотидан кейин ҳам барҳаёт яшайверади. Шундай инсонлардан бири Майкл Жексон десак адашмаймиз.
Майкл Жексоннинг пойафзали ва "Billie Jean” қўшиғига ўз қўли билан ёзган шеър матни машҳурларга тегишли нарсалар кимошди савдосида энг қадрлиси бўлди! (Поп-қирол вафотининг 3 йиллиги муносабати билан ўтказилган савдо)
Майклнинг дастхати битилган қора лофер 18 750 долларга, "Billie Jean” матни битилган оригинал кичкина қоғозча эса 40 625 долларга сотилди! Барча савдолар "Жулиенс” аукцион уйи томонидан Беверли Хиллзда ўтказилди.
1984 йилда MTV Video Music Awardда Жексонга тақдим этилган мукофот учун нақд 50 000 доллар саналди! Ҳамиша ўзини Майклга рақиб санаб келган Мадоннанинг кийими ҳам аукционга қўйилди. Поп-қироличанинг "Blonde Ambition” дунё турнесида кийган либоси 13 750 долларга лойиқ топилди.
Майклнинг собиқ қайнотаси, машҳур Элвис Преслининг кийимлари ҳам собиқ куёвиникидан қолишмади: мотоциклет куртка ва шим 41 600 долларга, олмос ва рубин жило берган узук 21 250 долларга сотилди! Элвиснинг бўйин тақинчоғи эса 31 250 долларга ўз эгасини топди. Пресли қабртошини ҳам савдога қўйишни ваъда беришганди, бироқ сўнгги лаҳзаларда негадир сотувдан олиб ташланди. (Қизиқ, Америкада яна нималарни сотиш илинжи бор-а?!)