ФЕРУЗА НОДИРОВА, киношунос олима:
-Умид Искандаров учун омадли бўлди, бу йил. Унинг "Оқибат” фильми оммалашди. Ҳозиргача экрандан тушаётгани йўқ. Актёр сифатида ижодий кашфиёт бўлди. Алишер Узоқов яхши актёр ва режиссёр сифатида ўзини кўрсата олди. Унинг дебют режиссёрлик иши "Менинг акам бўйдоқ” фильми омадли бўлди. Адиз Ражабов давлат ва тижорат фильмларида суратга тушди. "Қутқаринг қарияпман”, "Уқубат”, "Афғон” унинг ижодий потенциалини кўрсатди. Муҳаммадисо Абулхайров яхши ишлади. Улар орасидан Алишер Узоқовга овоз бераман. Актрисалардан Мадина Мумтоз, Райҳон Улесанова, Шаҳзода Матчанова, Зарина Низомитдинова, Жамила Ғофурова орасидан бирйўла учта номзодга мукофот берган бўлардим. Зарина, Жамила, Шаҳзода. Райҳон битта роли билан ҳаммани ҳайратга солди. Бироқ, тинимсиз ижод бўйича юқоридаги учтасининг роллари эътиборга молик. Бу йил ҳисобида "Алданган аёл”, "Оқибат”, "Қуткаринг, қарияпман” кабилар жуда ёқди. "Қутқаринг, қарияпман”га овоз бераман. Фалсафий талқин ва Адизнинг ижроси диққатга сазавор. Қўшиқчилардан Шохруххон яхши ишлади. Номзодлар ичидан Отабек Муталхўжаевга овоз бераман. Лола яхши ижод қилди. Райҳонга овоз бераман. "Олтин гепард” катта тарихий воқеа бўлди. Демак, у "Йил шоуси” бўлишга тўла ҳақли!
САРДОР РАҲИМХОН, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
-2011 йил давомида Шаҳзода, Лола, Райҳон тинимсиз ижод қилди. Айниқса, Шаҳзода диққатни жалб этадиган даражада ёнди: янги клиплар, янги қўшиқлар, альбом...Бироқ, тақдимотда гарчи номзоди кўрсатилмаган бўлсада Зиёдага овоз бераман. Биргина "Содда қиз” қўшиғи орқали минглаб инсонларни яна ўзига мухлис қила олди. Ҳисобот концертини омадли даражада ўтказди. "Йилнинг энг яхши хонандаси” эътирофига чамамда Шоҳ Жаҳон Жўраев ҳақли. Яхши қўшиқлар куйлади. Кўп клиплар яратди. "Уммон”нинг кўзга ташлангани диққатга молик. Сўзсиз, йигитлар "Йил гуруҳи”га муносиб ижод қилишди. "Йил актёри” номинацияси бўйича Алишер Узоқовга, "Йил актрисаси” бўйича Райҳон Улесановага овоз бераман. Озодбек Назарбеков каби устоз санъаткорнинг ижодий ютуқларида ўз ўрнига эга бастакор, кўплаб хит тароналар муаллифи Мусахон Нурматовдир. "Йил бастакори” эътирофи унга мос ва хос бўлмоқда! Радиобошловчилар орасида Акмал Мирзога мухлис бўлдим. Унинг эрта тонгдан кайфиятга кўтаринкилик улашувчи лойиҳалари таҳсинга арзигулик. Наримон Султонхўжаевнинг ишлари эса уни "энг яхши клипмейкер” сифатида эл орасида аллақачон улуғлай бошлади. Менинг клипларимни суратга олгани учун уни қўллаётганим йўқ, асло. Мусиқий каналда намойиш этилаётган қайси яхши клипларга боқманг, унинг исми билан боғлиқ. "Йил шоуси” деганда кўз олдимга ҳар гал "Style.Uz» келаверади! www.MegaFan.uz
|