Статистика |
Xozir saytda 125 Mehmonlar 125 A'zolar 0 |
|
| | |
|
22:55:22 Kuzatuv Kameralarini Foydasi |
.Тошкент шаҳар ҳокимияти "Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди Ҳужжатга мувофиқ корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли нотураржой объектларида ташқи видеокузатув ускуналари ўрнатилади.
"Вечерний Ташкент” нашрининг қайд этишича, бу жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлади ва содир этилаётган жиноятларнинг тезкор фош этилишига ёрдам беради.
Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Архитектура ва қурилиш устидан назорат бўйича инспекция, туман ҳокимликларига янги тураржой бўлмаган объектларни қуришда ташқи видеокузатув камераларини ўрнатишни кўзда тутиш тавсия этилади. Ўз ҳудудида тураржой бўлмаган объектларни реконструкция қилувчи субъектларга архитектура лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва қурилишни бошлашга рухсат олишда, шунингдек уларни фойдаланишга топширишда бинолар ва иншоотларда видеокузатув камераларини ўрнатиш тавсия этилади.
Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида шаҳар ҳудудида ушбу ускуналарни ўрнатишни режалаштириш ва ўрнатиш ҳисобини юритиши лозим.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 819 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|