«ВКонтакте» мазкур рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллади — comScore маълумотларига қараганда, бир ойида сайтга 79,4 миллион фойдаланувчи кирган. Ўнингчи поғонадан ўрин олган «Одноклассники» тармоғидан эса 65,4 миллион киши фойдаланган.
Рейтингдаги етакчилик Facebook тармоғига насиб қилди. Унинг бир ойлик фойдаланувчилари 834,8 миллион кишини ташкил қилди. Twitter микроблоги эса учинчи поғонани забт этди, унинг фойдаланувчилари сони 186 миллион кишини ташкил қилди.
Тадқиқот давомида 100 та тармоқ ўрганилган. Нисбий олиб қарайдиган бўлсак Facebookнинг дунё ижтимоий тармоқларидаги улуши 53 фоизни ташкил қилди, «ВКонтакте» ва «Одноклассники» эса 5 ва 4,2 фоизни.
СomScore тадқиқоти тақдим этилган маълумотлар тармоқларнинг ўзлариникидиан фарқ қилади. Facebook таъкидлашича, мартда тармоқдан 1,11 миллиард киши фойдаланган. Кейин бу рақам пасайгани хақида эса ҳеч қандай маълумот берилмаган.
|