"Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп
Гвардиоланинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар бугун дунё матбуотининг
биринчи рақамли хабарларига айланди.
Шу муносабат билан
Каталониядаги Барселона шаҳрида ушбу вазият бўйича матбуот-анжумани
чақирилди.
Сандро Росель, Андони Субисаретта ҳамда
Пеп Гвардола иштирокидаги матбуот-анжуманида ҳаммаси расман тасдиқланди.
Гвардиола "Барселона"дан кетадиган бўлди. Сабаби эса, оддийгина -
чарчаш.
Тўрт йил мобайнида катта ҳажмдаги
масъулиятли ишлар, руҳий зўриқиш ҳар қандай одамни ҳам чарчатиши
табиийдир. Буни тўғри тушинган клуб раҳбарияти ва томонлар шартномани
чўзмасликка қарор қилишди.
Ишонамизки, ҳали ушбу мутахассис
ўзининг очилмаган қирраларини бошқа клубларда кўрсатади.
"Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси жамоа билан хайрлашган бош
мураббий Хосеп Гвардиолага миннатдорчилик билдирган.
"Мен
Гвардиолага чин дилдан миннатдорчилик билдираман. У менинг профессионал
фаолиятим ва шахсий ҳаётим учун қўлидан келган барчасини қилди.
Мен
қаттиқ хафа бўлдим ва матбуот анжуманида иштирок этмасликка қарор
қилдим. Чунки мен журналистлар ўз камераларини футболчиларнинг қиёфасига
қаратишларини билардим. Мен ҳиссиётимни кўрсатишни истамадим", -дейди
Месси.