Главная » 2012»May»2 » Хонанда Ботир Қодировнинг лицензияси тугатилди
15:45:29
Хонанда Ботир Қодировнинг лицензияси тугатилди
Хонанда Ботир Қодировнинг лицензияси тугатилди
Бунга сабаб сифатида
Бирлашма хонанда томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарориҳамда
лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни мунтазам
равишда бузиб келинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан 2012 йил 5 апрель куни тасдиқланган 07/1-250-сонли "Республика
ва вилоятларнинг таниқли санъаткорлари ва театр артистлари иштирокида
қишлоқ жойларда ўтказиладиган маданий-маърифий учрашувлар ва
тарғибот-ташвиқот тадбирлари режаси”нинг ижроси таъминланмаганлиги ҳамда
Миллий эстрада санъатини мувофиқлаштириш Кенгашида 2010 йил 5 февралда
тасдиқланган "Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни
хориж давлатларига чиқиши тўғрисида”ги Тартибда белгиланган қоидаларга
риоя этмаганлиги кўрсатилган.
Ботир Қодировнинг
shov-shuv.uz нашрига айтишича, энди у гастрол-концерт фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи янги лицензияни олиш учун уч ой кутишига
тўғри келади.
"Ўзбекнаво” матбуот хизмати эса, Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш
ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчи эканини таъкидлаган.