Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинганлиги ҳақида илгари хабар берган эдик. Ушбу қарорга мувофиқ бирқатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўлканинг туристик салоҳиятини очишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга доир ишлар бунинг гувоҳидир.
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра,http://vizitkhorezm.uz веб-сайтида Хива шаҳридаги 62 қадимий обидаларининг 3D шакладиги суратлари яратилиб, мазкур сайт ва Google Earth тизимига жойлаштирилган. Сайтдаги ахборотлар ўзбек, рус ва инглиз тиллари.