Главная » 2012»Yanvar»14 » ЮЛДУЗНИНГ АШАДДИЙ МУХЛИСЛАРИГА ХУШХАБАР: ПРИМАДОННА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ CLASSIC FM ДА ЯНГРАЙ БОШЛАДИ!
08:34:57
ЮЛДУЗНИНГ АШАДДИЙ МУХЛИСЛАРИГА ХУШХАБАР: ПРИМАДОННА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ CLASSIC FM ДА ЯНГРАЙ БОШЛАДИ!
Шаҳарда кўплаб ўзбек шоу олами вакиллари оғзида бир гап: примадонна концерт берармиш! Бу хушхабарни кутганлар камми? Айниқса, Усмонованинг ашаддий мухлислари учун бундан ортиқ ёқимли хабар топилмаса ҳам керак! Ахир, 5 йилдан бери кутишади, унинг яккахон концертларини! Ҳануз Юлдузнинг концертлари энг талабгор ва энг сифатли бўлиб қолмоқда! 25 йилдан ортиқроқ вақт ўтса ҳамки, ўз қийматини йўқотмагани нур устига аъло нур. Куни кеча Юлдузнинг қўшиқлари радиоканалларимизда янграмоқда деган маълумот ҳам тарқалди. Бу ҳақда телефон қилганларнинг саноғи йўқ. Бироқ, қайси радиоканал деган савол мавҳум қолмоқда эди. Аниқ манбаларга кўра, ҳақиқатан ҳам шу кеча кундузда примадоннанинг қўшиқлари Classic FMда жаранглаган. Фақат эски тароналари! Майли-да, муҳими, яхши хабарнинг учқуни бор. Яна кўпчиликнинг фикрича, Усмонова "Истиқлол”да 40 кун концерт берса ҳам мухлисларга лиқ тўлади! 5 йиллик ғайратга ташналар камми? Айни пайтда хонанда яна янги альбоми устида тер тўкмоқда. Бу Юлдузга хос энг қадрли хислат. У қайнар хумчадек. Тинч ўтирмагани, қўлни қовуштириб, "олма пиш оғзимга туш” қабилида юрмагани таҳсинга арзигулик. Юлдуз, мана шундай позитив энергиянгиз сўнмасин! Ахир, сизни ҳамиша омма кутган, кутади!