Главная » 2012»Aprel»25 » Йил бошидан буён нархларнинг ўсиши борасида истеъмолчилардан 2231 та шикоят олинди
15:31:43
Йил бошидан буён нархларнинг ўсиши борасида истеъмолчилардан 2231 та шикоят олинди
Ҳисобот
даврида республиканинг 978 та корхонасида янги иш ўринларини яратган
ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва юклаш
дастурлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини
модернизация қилиш ва тиклаш мақсадларида 604,6 млрд.сўм миқдорида
инвестиция, шу жумладан тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 420,1
млрд.сўм йўналтирилди.
Натижада 1040,8 млрд сўм ҳажмида
маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. 76,9 млн.АҚШ доллари
миқдорида экспорт амалга оширилди, 4 мингдан зиёд янги иш ўринлари
ташrил этилди.
Монополияга қарши фаолият соҳасида умумий қиймати
8,7 млрд сўмлик рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги
қонунбузарликлар аниқланди, шундан 6 млрд.сўми бюджетга олинади, 1,2
млрд сўм эса истеъмолчиларга қайтарилади.
Истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар самарасини ошириш, айниқса асосий
ижтимоий аҳамиятга молик истеъмол товарлари нархларининг асоссиз тарзда
оширилишининг олдини олиш мақсадида 2231 та шикоят ва ариза (804 таси
ёзма шаклда ва 1427 таси ишонч телефони орқали) кўриб чиқилди, улардан
78,6% истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилди ҳамда қайта ҳисобланиб,
324,4 млн.сўмлик зарар қопланди.
Мамлакат раҳбарияти
томонидан қўйилган устувор йўналишлар ва вазифалардан келиб чиққан
ҳолда, 2012 йилнинг 2-чораги учун қўмита ва унинг ҳудудий органларининг
вазифалари белгиланди.