Жасур Умиров "Наврўз” тантаналарида куйлагандан бери кўринмай кетди. ТВда ҳам камнамо бўлиб қолди, ҳатто бошқа ҳамкасблари қатори "пул тўлаб ўзини реклама қилдириши” ҳам тўхтаб қолди. Яқин соатларда эса энг сўнгги янгиликларини биз билан биринчи бўлиб ўртоқлашган хонанда жимжитлик бир ниқоб бўлиб, аслида қайноқ ижод уммонида бўлганини маълум қилди. -Яқинда иккита клипимни премьера қиламан. "Ўғри” ва "Ойгўзалим”. Иккиласи ҳам мухлисларимга ёқишидан умидворман - дейди, "Ойша”чи хонанда.
"Ойгўзалим” клипида Алишер Узоқов бой, Адиз Ражабов камбағал ошиқ образини яратади. Буёғига "ҳиндча йиғлатиш” услуби! Маъшуқа ролида эса Раҳматуллаевнинг "Жоним”идаги мафтункор актриса. Кутамиз, видеони. Клип қанчалар таъсирли чиққанига қараб эса баҳолаймиз: "наҳе муҳаббат”ми ё "даркор муҳаббат”!
|