Главная » 2012»Fevral»28 » Jasur Umirov Navro'z bayramlarida ishtirok etishdan umidvor
18:49:28
Jasur Umirov Navro'z bayramlarida ishtirok etishdan umidvor
Ҳамма жойда
дув-дув
гап. Нимамиш, "Ойша”чи бақироқ хонанда уйланаётнганмиш...Тўйхонанини ҳам
аниқлашибди: "Осиё Гранд”. Қўйиб берса, одамлар қандай мишларни
тарқатмайди! Шундай
гап-сўзларга аниқлик киритиш учун хонанда билан боғландик. "Ўз офисимни
очганим
рост, Наврўз байрамида иштирок этиш учун ҳаракат қилаётганим ҳам аниқ,
бироқ,
уйланишим ҳақидаги миш-мишлардан хабарим йўқ!” дея кулгу билан жавоб
қайтарди, у.
Хонанданинг ўтган йили "Баҳор” дея куйлаган қўшиғини бу йилги Наврўз бош
тантанасига
қабул қилишгани омад кулди дегани! Энг муҳими, репетицияларда иштирок
этиб-этиб,
охирига келганда, ҳаммаси чиппакка чиқмаса бўлгани. Бўладиган иш бошидан
маълум. Бошланиши ёмон эмас, яхши натижадан умид қилса бўлар. Жасур, бўш
келма!