Главная » 2012»Aprel»25 » Яна иккита ўзбек спортчиси Лондон Олимпиадасига боради
15:15:29
Яна иккита ўзбек спортчиси Лондон Олимпиадасига боради
Куни кеча
Ўзбекистон гимнастика федерациясига Халқаро Олимпия Қўмитасидан
Олимпиада ўйинларида трамполин бўйича ўтказиладиган мусобақалар учун
Ўзбекистон терма жамоасига битта ўрин ажратилганлиги ҳақида мактуб
келди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон гимнастика
федерацияси ана шу ягона йўлланмани трамполин спорт турида
мамлакатимизнинг биринчи рақамдаги спортчиси ҳисобланмиш Екатерина
Хилькога беришга қарор қилди.
Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон
ифтихори" Екатерина Хилько учун мазкур Олимпиада ўйинлари фаолиятидаги
тўртинчи ўйинлар бўлади. Бунга қадар, тажрибали спортчимиз, Сидней-2000,
Афина-2004, Пекин-2008 Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб
ҳимоя қилган.
Ўзбекистон делегацияси ҳазинасига
Олимпиада ўйинларининг навбатдаги йўлланмасини моҳир қиличбоз Руслан
Кудаев ҳам келтирди.
2012 йилнинг 19-22 апрель кунлари
Япониянинг Вакаяма шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда Руслан Кудаев
қиличбозликнинг шпага тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда барча
рақибларидан устун келиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган
эди.
Мазкур халқаро турнирда кучли учликдан ўрин
эгаллаган спортчиларга "Лондон-2012" Олимпиада ўйинлари йўлланмалари ҳам
берилди.
Шу тариқа, XXX ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонлик
спортчилар велошоссе, дзюдо, оғир атлетика, бадиий гимнастика, бокс,
эркин кураш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика, таэквондо
(ВТФ), спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, сузиш ва велоспорт бўйича
ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишлари аниқ бўлди.