Dushanba, 25.11.2024, 12:37:45
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 124
Mehmonlar 124
A'zolar 0

19:20:22
Jamila G`ofurova: "Bu film uchun sochimni qurbon qildim"

Бугунги саҳифамиз орқали мазкур кинокартинанинг бош қаҳрамонлари билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Айтмоқчи, дебютант режиссёр Андрей Арутюновнинг "Узук” кинокартинасининг премьераси 25 сентябр куни "Алишер Навоий” киносаройида бўлиб ўтади...

— Сўнгги пайтда фильмларда камнамо бўлиб қолдингиз. Бу нима билан боҒлиқ?

— Бу йил иккитагина — "Алданган аёл” ва "Севги марафони” фильмларида суратга тушдим. Очиғини айтсам, бир кўришли фильмларда кетма-кет суратга тушмаганимдан жуда хурсандман, чин сўзим. Яқинда ҳам бир фильмдан таклиф тушди. Ростини айтсам, таклиф қилишган гонорари ва аёл партнёрим тўғри келмади.

— Яқинда катта экранларга чиқиши кутилаётган "Узук” фильмида суратга тушдингиз. Унинг гонорари ва актёрлар ансамбли ёққандир?

— Албатта. Фотосиновда деярли барча актрисалар бор эди. Бош роль ижрочисига айланишимни кутмагандим. Режиссёр фотосессиямни сўради. ҳам қора, ҳам сариқ сочда тушган расмларимни олиб бордим. Андрейга айнан шу керак экан. "Бу актрисани икки хил қиёфага киритса бўлар экан”, деб мени бош қаҳрамон ролига тасдиқлади. Ўйлаб қарасам, иштирок этган кинокартиналарим орасида энг кўп гонорар олганим "Узук” фильми экан. Уч минг доллар ҳақ олдим. Энг муҳими, фильмга тайёргарлик жиддий эканини кўриб, рад этмадим. Қолаверса, рус режиссёри билан ишлаб кўргим келди. Андрей фильмда ҳам режиссёр, ҳам оператор бўлиб ишлади. Жуда эътиборли, икир-чикирларигача алоҳида ёндашадиган маҳоратли режиссёр экан. Айниқса, партнёрим Борис Ғофуров билан маза қилиб ишладим, унинг ҳақиқий профессионал актёр эканлигига гувоҳ бўлдим. У билмаган нарсаларимни сабр билан ўргатди. Қисқаси, актёрлик маҳоратидан билимимни бойитдим. Борис Ғофуровдан зўр ўқитувчи чиқар экан. Охирги пайтларда, баъзи актёрлар ҳамманинг олдида, "Ким ўзи сенга диплом берган? Қаерда ўқигансан?” каби кинояли гаплар билан сийлайдиган бўлиб қолганди. Санъат институтида ўқимаган бўлсам ҳам фильмда бош ролларни ўйнаб юрганимга шукр қиламан. Худога шукр, бу кинокартинада маҳоратимга нисбатан эътирозлар бўлмади.

— Фильмни суратга олиш жараёнида "Эҳ...” деган афсус ўтдими?

— ҳа (кулади). Режиссёрнинг талаби асосида атиги битта эпизодни суратга олиш учун бир кунга сочимни сариқ рангга бўядим. Энг ачинарлиси, анчадан буён орзу қилиб юрган рангим ҳосил бўлганди. Фильмнинг ўртасида эса жигаррангга бўядим. Режиссёрга "Малика образи учун жигарранг парик кия қолай?” деб илтимос қилганимда, "Сунъий чиқиб қолади”, деб рухсат бермади. Шу боис "Эҳ!” деб қолдим (кулади). Қисқаси, сочларимни шу фильмга қурбон қилдим.

— Фильм сценарийси сизни ўйга толдирмадими? Ахир баъзи "хонанда” ва "продюсер”ларнинг санъатдаги "ҳаёти” очиб берилган...

— Баъзи кишилар ўзига тегишли хулосаларни чиқариб олса, ёмон бўлмасди. Томошабинлар ҳам фильмдаги Ширин образини кўриб, мендан нафратланса, хурсанд бўлардим. Фақат "Йиғлоқи қаҳрамон роли Жамила Ғофуровага ярашмас экан”, деб чиқиб кетишмаса бўлгани... Ростини айтсам, Ширин образида ўзимни кўриб, қўрқиб кетдим (кулади).

— Икки хил дунёқараш ва характерга эга образни яратиш қийин кечмадими?

— Битта фильмда иккита қаҳрамон образини яратишни орзу қилардим. Рости, бир вақтнинг ўзида икки хил характерга кириш жуда қийин экан. Икки дақиқада либосларимни ўзгартириб, ижобий характердан дарров салбийга ўтишнинг ўзи бўлмади. Иккала қаҳрамоним ҳам ҳаётдаги Жамилага ўхшамайди. Тўғри, авваллари Маликага ўхшаб, қаттиқ тушкунликка тушган вақтларим бўлган. Лекин ҳозир ундай эмасман, ҳамма нарсани яхшиликка йўяман. Ширинга ўхшаб, шаллақи ҳам эмасман. Асосийси, душман орттирмасликка ҳаракат қиламан. Қайтиб кирадиган эшигимни қаттиқ ёпадиганлар тоифасидан эмасман.

— "Бир кам дунё” сериалидаги образингиз сизни актриса сифатида кашф қилганди. "Узук”даги қўшиқчи Ширин образи сизни қайтадан кашф қилса, ажабмас...

— ОчиҒи, йиҒлоқи актриса бўлиш жонимга тегди. "Узук” фильмидаги қаҳрамоним каби характерли роллар бўлса, жон дердим. "Бир кам дунё” деганда мухлислар "сариқ сочли официант Муҳаббат”ни эслайди. "Узук” деганда, ҳеч қайси қаҳрамонимни тилга олмагандан кўра, Ширинни ёмон хотира билан гапиришгани яхшироқ. Агар премьерада томошабинлар Ширинни кўриб, менга аччиқ гаплар сўзлашса ҳам хурсанд бўламан. Лекин фақат салбий қаҳрамонларни ўйнайдиган актриса бўлиб қолишдан қўрқаман.

— Суратга олиш жараёнидаги кулгили вазиятлар ёдингиздами?

— Кулгили эмас, йиҒлайдиган саҳналар бўлди (кулади). Фильмда турмуш ўртоғим ролини ўйнаган актёр Сирожиддин ролга кириб кетиб, деворга уришнинг ўрнига кўзимга тушириб қолса бўладими? ҳалигача лўқиллаб оғрийди. Мен ҳам беҳосдан юзимни буриб юборибман-да, мушт ҳам тўғри кўзимга келиб тушди. Кўзимдан шашқатор ёш оқа бошласа, денг! Бошқа фильмлардан фарқли ўлароқ, "Узук”ни суратга олиш жараёнида актёрлар билан ишлайдиган махсус домла ҳам бор эди.

— Қийин кечган саҳналар-чи?

— Қаҳратон қишда юпун кийимда суратга тушдим. Ижодий гуруҳ олов атрофида исиниб ўтирди, мен эса тишимни тишимга қўйиб, совуққа чидашимга тўғри келди. Лекин фильм продюсери овқатимиздан то кийимимизгача таъминлаб берди. Актёрлар учун бундай эътиборни барча фильмларда ҳам учратиш қийин.

— Нима учун қаҳрамонларингизга ўзингиз овоз бермадингиз?

— "Девона” ва "Алданган аёл” фильмларидагина қаҳрамонларимга ўзим овоз берганман. Дубляж борасида профессионал бўлмаганим учун қаҳрамонларимга овоз беришдан бош тортдим. Ширинга Лазиза Азиззода, Маликага Дилдора Рустамова овоз берса керак, деб ўйлагандим. Лекин истеъдодли актриса Лола Элтоева овозлаштирибди. Лола опа ролларимни икки баробар юқори поҒонага кўтариб берганига ишонаман.

"Узук”даги қаҳрамонингиз Ширин — хонанда. Иккинчи қаҳрамонингиз Малика охир-оқибат хонандага айланади. Мабодо, ҳаётдаги Жамила ҳам хонандага айланмайдими, ишқилиб?

— Фильмда ўзимнинг ижроимдаги "Ёлғизим” қўшиғи янграган. Айни кунларда янги қўшиқ ёздим, клип суратга олиш ишларига тайёргарлик ҳам бошлаганман. Истагим, актрисалик ва хонандаликни бир маромда олиб бориш. Анча йиллар аввал гуруҳ тузиб, ўзимни синаб кўргандим. Лекин қани натижа? Бу гал олдинги муваффақиятсизлик такрорланмайди...

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

"Узук” фильмининг бош ахборот ҳомийси "ДАРАКЧИ” газетаси

Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 944 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: sochimni, voz, kechdi, g'ofurova, jamila, film, uchun | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
_-_AnGeL_-_ Спам
02
10.2011
ijodiga omad
aragon Спам
02
10.2011
San'atda hamma narsa bo'lib turadi
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика