Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 130-моддасига ўзгартиш киритилган бўлиб, маънавий бузуқлик ва аҳлоқсизлик, геноцит ва сепаратизмни, порнографик ва беҳаёлик акс этган малумотларни ифода этувчи маълумотларни яратиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган экан. Агар ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси фуқороси томонидан тақиқланган малумотларга эга бўлган гуруҳлар ёки мавзулар яратилган бўлса, унга дастлабки 30 кунлик огоҳлантириш муддати берилади ва бу муддат ичида улардан тақиқланган маълумотларни ўчириш талаб этилади. Агар 30 кунлик муддат давомида талаб бажарилмаса, ижтимоий тармоқлар маъмурияти билан тузилган шартномага асосан тақиқланган малумотларни яратган, сақлаган ва тарқатаётган фуқароларнинг иденфикацион кодлари ва маълумотлари олинади ва бу маълумотлар асосида айбланувчининг шахси аниқланиб, у истиқомат қилувчи махалла фуқаролар йиғини воситачилигида иккинчи 30 кунлик огоҳлантириш муддати берилади. Агар ўтган 60 кунлик огоҳлантириш муддатида ҳам тақиқланган маълумотлар йўқотилмаса айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси асосида жиноятнинг оғирлигига қараб энг кам иш хақининг 400 бараваридан 600 бараваригача ёки муддатли қамоқ жазоси қўлланилади. "Даракчи.Uz” мазкур масала юзасидан Республика Адлия вазирлигига мурожаат қилди, бироқ вазирлик вакили бундай қонун келиб тушмагани, қолаверса қонуннинг конкрет бир ижтимоий тармоққа аталаши мумкин эмаслигини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, қонун лойиҳаси дастлаб Парламентнинг қуйи палатасида қабул қилиниб, сўнгра Сенат томонидан мақулланиши лозим. Бироқ яқин орада мамлакат парламентида шунга ўхшаш масала кўриб чиқилгани йўқ. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 12 апрелида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Жиноят кодексининг 130-моддаси қуйидагича баён этилган: 130-МОДДА. ПОРНОГРАФИК МАҲСУЛОТНИ ТАЙЁРЛАШ, ОЛИБ КИРИШ, ТАРҚАТИШ, РЕКЛАМА ҚИЛИШ, НАМОЙИШ ЭТИШПорнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,— энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар:а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб қилиш,— 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади». МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС «189-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этишПорнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш,— порнографик маҳсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
|