Исмлар маъноси
А
АББОС (а.)- қовоғи солиқ,
хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. АБДУЛАЗИЗ
(а.) - иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛАЗИМ (а.) - буюк Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАЛИ (а.) - дўст,
мададкор Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАҲҲОБ (а.)- барча учун ўз
неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВОҲИД (а.)-
битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАББОР (а.) -
бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАЛИЛ
(а.)- барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг
бандаси. АБДУЛАҲАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛКАРИМ (а.)- карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг
гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЛОҲ (а.)-
Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛМАЛИК (а.)- подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛФАТТОҲ (а.) - раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛХОЛИҚ (а.)- яратувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚАҲҲОР (а.)-
барчани бўйсўндирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚОДИР (а.)- ҳамма
нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАФУР (а.) - бандаларинннг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи
Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАФФОР (а.) - бандаларининг хато ва
гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАНИ (а.)- ҳеч
нарсага эҳгиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАЙ (а.)- абадий
тирик Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАМИД (а.)- ҳамиша, доимо ҳамду
санога, мақговга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАКИМ (а.) -
ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАФИЗ (а.)- ўз панохдда сақловчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАЗЗОҚ (а.) - барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг
бандаси. АБДУРРАУФ (а.)- ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг
бандаси. АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг
бавдаси. АБДУРРАҲИЙМ (а.) - раҳмли Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАҲМОН (а.) - ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. АБДУССАМАД (а.)-
ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. АБРОР (а.)- покиза, яхши хулқ-атвор
эгаси. АДОЛАТ (а.) - одиллик. АЗАМАТ (а.)- улуғ, қудратли.
АКБАР (а.)- буюк, улур. АКМАЛ (а.) - энг етук, энг мукаммал.
АКРАМ (а.)- карамли, сахий АЛИ (а.)- олий, энг юксак. АЛИШЕР
(а.-ф.т.)- шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва
ақл-заковат эгаси бўлсин. АМИР (а.)- ҳукм қилувчи, ҳукмдор,
йўлбошчи. АНБАР (а.) - ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли. АНВАР
(а.)- нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола. АРСЛОН (а.)-
шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. АСАД (а.) — Шер.
Асад ойида туғилган бола ёки Шердек кудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.
АСАДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак,
жасур бандаси. АСАЛ (а.) - асалдек ширин, севимли қиз.
АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади. АЪЗАМ (а.)- энг
буюк. АҲМАД (а.) - Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга
сазовор, мақтовга лойиқ. АҲРОР (а.)- меҳру мурувватли, мархаматли.
Б
БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи. БАРНО (ф.т.) -
келишган, чиройли. БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет қизлар
туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган
маънода ушбу исм қўйилган. БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, қувонч ёр
бўлсин. БАҲОДИР (ф.т.) - ботир, куч-қудратли. БАҲОР (ф.т.) -
баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли
бўлсин. БАҲРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуьласи. БАҲРОМ (ф.т.) —
Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат
тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон
шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби
бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган. БЕКЗОД
(ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.
БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу
мақсадига етсин. БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллоҳ бизга ўғил ато килиб,
орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб,
мурод-мақсадига эришсин. БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда
туғилган, яхши аслзода бола. БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда
туғилган бола. БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан туғилган, эътиборли
аслзода қиз. БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам
БОБУР (ўзб.)- йўлбарс. БОЗОР (ф.т.) - бозор куни туғилган бола.
БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.
БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб
бой-бадавлат бўлсин. БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган
бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин. БОТИР(ўзб-мўг.) -
мард, паҳлавон, довюрак, жасур. БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши
мавжуд бўлған бола.
В
ВАФО (а.) - вафоли, садоқатли,
содиқ. ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.
Г
ГАВҲАР
(ф.т.) - гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз. ГАВҲАРШОД(ф.т.)
- гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.
ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал қиз. ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) -
гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз. ГУЛЖАМОЛ
(ф.т-а.) - ҳусни жамоли гуддек зебо қиз. ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг
гулдек гўзал кизи. ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал
киз. ГУЛРУҲ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал қиз. ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) -
гулюзли, чиройли қиз. ГУЛШАН (ф.т.) - ҳаёти гулзордек файзу
тароватли бўлсин. ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам
ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли
Д
ДАВЛАТ (а.) -
давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин. ДАВРОН (а.) -
даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин. ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) -
кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз. ДИЛБАР
(ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал. ДИЛМУРОД (ф.т-а.) -
дилдаги муродга, орзуга етказган бола. ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни
эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз. ДИЛНОЗ
(ф.т.) - нозик қалб соҳиби. ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, қўрқмас,
довюрак, шижоатли. ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро
берувчи қиз. ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскин
ва ҳузур-халоват бахш этувчи. ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб
қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз. ДИЛШОД (ф.т.) - дили
шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.
ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.
Е
ЕТИМ (а.) - якка, ягона, танҳо, ёлғиз.
Ё
ЁДГОР (ф.т.) - агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан
ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм
берилади. ЁРҚИНОЙ (Узб.) - келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.
ЁҚУБ (қад.яҳ.) - изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.
ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) - ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.
Ж
ЖАВЛОН (а.) - чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи. ЖАЛОЛ (а.) -
улуғ, буюк, кўркам. ЖАЛОЛИДДИН (а) - диннинг улуғворлиги ёки
диннинг юксак намояндаси. ЖАМОЛ (а.) - чиройли, кўркам бола.
ЖАМШИД (ф.т.) - буюк, қудратли. ЖАСУР (а.) - довюрак, қурқмас,
жасоратли. ЖАҲОНГИР (ф.т.) - жаҳонни забт этувчи, фотиҳ. ЖУМА
(а.) - жума куни туғилган бола. ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни туғилган,
гулдек чиройли сулув қиз. ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни
туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) - жума куни берилтан туҳфа. ЖЎРА
(ф.т.) - дўст, ўртоқ, ҳамдам.
З
ЗАЙНАБ (а.) -
келишган, хушқомат, сулув қиз. ЗАЙНИДДИН (а.) - дининг безаги,
чиройи, кўрки. ЗАРИНА (ф.т.) - зарли, чиройли қиз. ЗАРИФ (а.) -
беғубор, покиза, нозик таъб, ўгкир ақл соҳиби. ЗАРИФА (а.) -
иффатлн, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз. ЗАФАР (а.) -
толиб, саодатманд. ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) - аёлларнинг зеби, гўзал,
зебоси. ЗЕБО (ф.т.) - гўзал, сулув, чиройли қиз. ЗИЁ (а.) -
нурли, толеи порлоқ бола. ЗИЙНАТ (а.) - зийнатли, безанган, ораста,
кўркам қиз. ЗОЙИР (а.) - зиёратчи. ЗОКИР (а.) - Аллоҳни зикр
қилувчи, ёдга олувчи. ЗУБАЙДА (а.) - аёлларнинг танлаб олингани,
энг яхшиси. ЗУЛФИЯ (ф.т.) - жингалак сочли, сулув қиз.
ЗУЛХУМОР (а.) - интиқ бўлиб кўпдан кугилтан қиз. ЗУМРАД (ф.т.) -
зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз. ЗУҲРО (а.) - Зуҳро юлдузидек
нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.
И
ИБОДАТ
(а.) - тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат
пайтида туғилган қиз. ИБОДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг бандалари,
қуллари. ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) - халқларнинг отаси. ИЗЗАТУЛЛОҲ
(а.) - Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин. ИЛҲОМ (а.) - руҳий
кўгаринкилик, руҳланиш, авжланиш. ИМОМ (а.) - олдинда турувчи
пешво, диний раҳнамо. ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзиқиб
кутилган қиз. ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан
қиз. ИСКАНДАР (юн.) - қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори,
бошлиш. ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой. ИСМОИЛ
(қад.яҳ.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола. ИСРОИЛ
(қад.яҳ.) - Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи. ИХТИЁР
(а.) - ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод. ИҚБОЛ (а.) - бахту саодат,
ёрур келажак, ҳаёт.
Й
ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - ҳамроҳ.
К
КАМОЛ (а.) - етук. КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли,
ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси. КОМИЛ (а.) - етук,
мукаммал. КАМОЛА (а.) - етук, баркамол қиз. КОМРОН (ф.т.) -
мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ.
КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.
Л
ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз. ЛАТИФА (а.) -
меҳрибон, мулойим қиз. ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафқатли,
зебо қиз. ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз.
ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал ЛУТФИЯ (а.)
- мурувватли, меҳрли, сулув қиз. ЛУТФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг лутфу
эҳсони, муруввати, марҳамати.
М
МАВЖУДА (а.) -
яратилган, бор, барҳаёт. МАВЛУДА (а.) - хосиятли, муқаддас кунда
дунёга келган қиз. МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги муқаддас
зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган. МАЛИКА (а.) - малика
еки шоҳ авлодидан бўлган аёл. МАЛОҲАТ (а.) - кўркам, гўзал,
малоҳатли қиз. МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза қиз.
МАТЛУБА (а.) - илтижо қилиб сўраб олинган қиз. МАФТУНА (а.) -
мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз. МАҲБУБА (а.) - севилган,
суюкли, дилбар қиз. МАҲЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром
қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз. МАҲМУД (а.) -
мақталган, мақговга лойиқ. МЕҲРИНИСО - аёлларнинг қуёши. МИРЗА
(ф.т.) - саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин. МОҲИГУЛ (ф.т.) -
ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз. МОҲИДИЛ (ф.т.) -
кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз.
МОҲИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув қиз. МОҲИРА (а.) -
маҳоратли, пишиқ қиз. МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуғ, буюк.
МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи. МУБОРАК (а.) - қутлуғ,
саодатли. МУЗАФФАР (а.) - зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи,
голиб. МУНАВВАР (а.) - нурли, чароюн, ёруғ. МУНИРА (а.) - нур
сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) - дўст,
ҳамдам. МУРОД (а.) - улгайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу,
муродга эриштирган бола. МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор.
МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой.
МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод. МУШАРРАФ (а.) -
шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган. МУЯССАР (а.) -
Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд. МУҚАДДАМ (а.) - биринчи
фарзанд. МУҚАДДАС (а.) - қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.
МУҲАММАД (а.) - мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.
МУҲАРРАМ (а-) - мухарррам ойнда дунёга келган бола. МУҲТАРАМ (а.)
-энг ҳурматли, эъзозли.
Н
НАВРЎЗ (фт.) - янги кун,
янги кунда - Наврўз куни туғилган бола. НАЖМИДДИН (а.) - диннинг
юлдузи, диннинг иқболн. НАЗАР (а.) - Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг
назари тушган бола. НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир
қилинган, бағишланган қиз. НАЗИФА (а.) - покиза. НАЗОКАТ (а.) -
нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз. НАЗРУЛЛОҲ (а.) -
Аллоҳга назр қилннган, бағишланган бола. НАМОЗ (ф.т.) - намоз
вақгида туғилган бола. НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик,
гўзал қиз. НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, қўрқмас, куч-қудратлн.
НАСИБА (а.) -ризқи бугун, насибали қиз бўлсин. НАСИМ (а.) - тонг
пайти зсадшан шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табнатли, ёқимли бола.
НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёқнмли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ
кўнгил, покиза, нафосатлв НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмага.
НЕЪМАТ (а.) - ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин. НЕЪМАТУЛЛОҲ
(а.) - Аллоҳвинг саховати, марҳамати, Аллоҳшнг неъмати. НИГИНА
(ф.т.) - узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз. НИГОРА
(ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси. НИЗОМ (а.) -
тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин. НИЗОМИДДИН (а.) - диний
илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса
қўшувчи. НИЛУФАР (ҳинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.
НИШОН (ф.т.) - бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги
бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади.
НОДИР (а.) - ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола. НОДИРА (а.) - тенгсиз,
бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси. НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил
холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. НОРМУРОД (ф.т-а.) - қизил
холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон
улғайиб истагига, муродига етсин. НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) - қизил
холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. НОРМЎМИН
(ф.т-а.) - қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин. НОРОЙ
(ф.т-ўзб.) - қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.
НОРТОЖИ (ф.т.) - қизил холли бола. НОРХОЛ (ф.т.) - баданида қизил
хол билан туғилган қиз. НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган
бола, улғайиб қобил бўлсин. НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, ғолиб.
НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи
порлоқ бола. НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз.
НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали. НУРУЛЛОҲ (а.) -
Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси. НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак
берувчи, голиб. НУСРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.
О
ОБИД (а.) - Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.
ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз. ОБОД (ф.т.) -
ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин. ОДИЛ (а.) - адолатли,
ҳақгўй. ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума
кунида туғилган бола. ОЗОД (ф.т.) - озод, ҳур, эркин. ОЗОДА
(ф.т.) - ҳур, эркин, покиза қиз. ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар
авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола. ОЙГУЛ
(ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз. ОЙДИН (ўзб.)
- ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ,
чароюн бўлсин. ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой
юзли зебо қиз. ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.
ОЙША (а.) - барҳаёт яшовчи. ОЛИМ (а.) - илм сохиби. ОЛИМА
(а.) - илмли, билимдон қиз. ОЛИЯ (а.) - олий, улуғ, юксак
мартабали. ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша
ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин. ОМОН (а.) -
ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин. ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар
қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола. ОРЗИГУЛ
(ф.т.) - орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз. ОРЗУ
(ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб
кутилган бола. ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни
таниган художўй, тақводор. ОРТИҚ (ўзб.) - баданида бирор ортиқча
аъзо билан туғилган бола. ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиғи,
сардори. ОҚИЛ (а.) - ақлли, доно, зукко. ОҚИЛА (а.) - ақлли,
зукко, доно қиз.
П
ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги
бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.
ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола. ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан
кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.
Р
РАВШАН
(ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин. РАЖАБ
(а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.
РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида
туғилган бола. РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли. РАСУЛ
(а.) -Аллоҳнинг элчиси. РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли,
пурлатофат қиз. РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга
келтан бола. РИЗО (а.) - розилик. РОБИЯ (а.) - оиладаги
тўртинчи фарзанд. РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш
этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз. РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда,
ҳузур-ҳаловатда яшасин. РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур,
қудратли, довюрак. РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгалмас,
довюрак жасур, матонатли. РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли,
кўркам, сулув РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли
бўлсин. РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб
мурод-мақсадига етсин. РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали
болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. РУЗИХОЛ (ф.т.) -
ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,
С
САДОҚАТ
(а.) - содиқ, садоқатли, вафодор. САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд
мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диншшг улуғ намояндаси.
САИД (а.) - бахт саодатли. САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли.
САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб. САЙИДА (а.)
- олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз. САЙИДБЕК (а.) - аёлзода,
олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола. САЙИДМУРОД (а.) - олий
насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига
етсин. САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи. САЙФУЛЛОҲ (а.) -
Аллоҳнинг қиличи. САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат. САЛОМАТ
(а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик. САМАНДАР (а.) - ўт ичида
яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.
САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз. САОДАТ
(а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз. САРВАР (а.) - йўлбошчи,
раҳнамо. САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв
дарахтидек келишган ва нозик қиз. САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи,
йўлбошчи, бошлиқ. САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга
келган бола. САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида
туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин. САФАРГУЛ
(а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам,
зебо қиз. САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки
Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси. СЕВАР (ўзб.) -
севимли, ёқимли фарзанд. СИРОЖ (а.).- машъал. СИРОЖИДДИН (а.) -
диннинг нури, машъали. СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда
туғилган бола. СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси
мустаҳкам бола. СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли
бола. СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор. СОЖИДА (а.) - сажда
қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз. СОЛИҲ (а.) - покиза, пок,
солиҳ амаллар қилувчи. СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.
СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси
бўлсин. СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин
еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.
СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб
етишсин, орзу-муродига эришсин. СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба,
мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.
СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё
юлдузидек порлоқ бўлсин.
Т
ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти
шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан
табассум аримайдиган қиз. ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал
бола. ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин. ТЕША
(ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин еки киндиш теша
билан кесилган бола. ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан
сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. ТОЖИДДИН (ф.т-а.)
- дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси. ТОЖИМУРОД
(ф.т-а.) - хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки
холли бола орзу-муродимизга эриштирди. ТОЖИНИСО (ф.т-а.) -
аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали. ТОЛИБ
(а.) - талаб қилувчи, илм изловчи. ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек
маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.
ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ. ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу
саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин. ТУРҒУН (ўзб.) - туриб
қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин. ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб,
шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин. ТЎРА (ўзб.) - юқори
маргаба, мавқе эгаси, аслзода.
У
УБАЙДУЛЛОҲ (а.)-
Аллохнинг кичик қули. УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли,
фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин. УЛУРБЕК (ўзб.) -
улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.
УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи. УМИД (ф.т.) - умид билан
кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. УМИДА (ф.т.) -
орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз
УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид. УСМОН (а.) -
синиқчи, даволовчи, табиб. УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи
порлоқ бўясин.
Ф
ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли.
ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли. ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг
марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси. ФАРАНГИЗ
(ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз. ФАРИД (а.) - якка,
ягона. ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз. ФАРМОН (ф.т.) -
буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола. ФАРОРАТ
(а.) - ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин. ФАРРУХ (ф.т.) -
юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам. ФАХРИДДИН (а.) -
диннинг фахри, ғурури. ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб. ФЕРУЗА
(ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз. ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли,
иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб, ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки
фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур
таралувчи. ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко. ФОЗИЛА (а.) -
билимли, зукко қиз.
X
ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру
саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси. ХАЙРУЛЛОҲ
(а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.
ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст. ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар
авлодидан бўлган холли бола. ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан
бўлтан холли қиз. ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд
мартабали холли қиз. ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола
вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн. ХОЛДОР (ф.т.) - хол
билан туғилган холли бола. ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон,
доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин. ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли
бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин. ХОЛМУҲАММАД
(ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат
қилсинлар. ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб туғилган бола
мўмин-қобил бўлсин. ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд
бўлган бола. ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг
таъкидлашича, аслида, "хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи
ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи,
Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон. ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки
асилзодалар авлодидан бўлган қиз. ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва
фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган
фарзанд. ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди.
Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола. ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) -
Худонинг назари тушган бола. ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан
орзиқиб кутилган бола. ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд,
бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола. ХУРСАНД (ф.т.) -
шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.
ХУРШИД (ф.т.) — қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек
порлоқ бўлсин. ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган
гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.
Ч
ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли
қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз. ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи
ўғил.
Ш
ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза
қиз. ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.
ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг қуёши. ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи
чароғон қиз, чиройли қиз. ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси
ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси. ШАРБАТ (а.) -
ёқимли, ширин, суюкли қиз. ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз.
ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз. ШАФИҚА (а.) - шафқатли,
меҳру мурувватли, оқибатли қиз. ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон,
шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин. ШАҲИНА (ф.т.) -
довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз. ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли,
гўзал қиз. ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб
нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз. ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин,
нурли юлдузи. ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи. ШЕРАЛИ (ф.т-а.)
- шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси
бўлсин. ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола
улғайиб бой-бадавлат бўлсин. ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек
довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола. ШЕРМУРОД (ф.т-а.)
- шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.
ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад
(с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон,
асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки
шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.
ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақшш,
қобил бўлиб ўссин. ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур,
довюрак бандаси. ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.
ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола
улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин. ШОДИ (ф.т.) - шодлик,
қувонч, бахтиёрлик. ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган
шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола. ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон,
бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз. ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик,
қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган
ёхуд қувончли кунда туғилган бола. ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод,
хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик,
қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди. ШОДИМУҲАММДД
(ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат
қилсинлар. ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли
кунда турилган киз. ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти
шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.
ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.
ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.
ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.
ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга
фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр. ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал,
зебо қиз. ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи. ШОҲРУҲ
(ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.
ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс
қиз. ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.
ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду
санолар, шукроналар бўлсин. ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон,
ифтихор.
Э
ЭЛБЕК (ўзб.) - улгайиб элнинг бега,
сардори, йўлбошчиси бўлсин. ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улғайиб юқори
мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.
ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига
эриштирсин. ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, дойюрак, мард бола Алидек
куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин. ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига
эргашиб юрсин. ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, ҳур бола. ЭСОН
(ўзб.) - соғ-саломат, омон-эсон ўссин. ЭШБЕК (ўзб.) - беклар
наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин.
ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан,
ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин. ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё,
давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув
ҳаёт кечирсин. ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу кдяинган ҳамроҳ ёки
орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин. ЭШҚОБИЛ (ўзб.) -
одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин.
ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, ҳурмат-эҳгиромга сазовор бўлган қадрли,
қимматли, суюкли бола. ЭҲСОН (а.) - совға, туҳфа.
Ю
ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз. ЮНУС
(қад.яҳ.) - каптар. ЮСУФ (қад.яҳ.) - ортган, кўпайган ҳусн
маъносида.
Я
ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти
қувончга тўлиқ бўлсин. ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин.
Ў
ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли. ЎЛМАС
(ўзб.) - ўлмасин, умри узоқ бўлсин. ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб
кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.
УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли
бола. ЎРОҚ (ўзб.) - ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ
билан кесилган бола. ЎТКИР (ўзб.) - ўткнр, ўткир ақлу заковат
соҳиби, доно бола бўлсин. ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб
бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола. ЎҒИЛОЙ (ўзб.)
- шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.
ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин
туғиладиган бола ўғил бўлсин.
Қ
ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) -
қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.
ҚАМБАР (а.) - тўрғай. ҚАҲРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, қудратли,
кўрқмас. ҚИЛИЧ (ўзб.) - киндиги қилич билан кесилган бола ёки
қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин. ҚУДРАТ (а.) - кучли,
қудратли. ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган
бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин. ҚУНДУЗ (ўзб.) -
қундуздек чиройли, зебо қиз. ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) - қундуздек гўзал,
ойдек сулув, зебо қиз. ҚУРБОН (а.) - Қурбон ойида туғилган бола.
ҚУРБОНАЛИ (а.) - Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат,
акл-заковатли бўлсин. ҚУРБОННАЗАР (а.) - Қурбон ойида туғилган,
Худонинг назари тушган бола. ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Қурбон ойида
туғилган ойдек гўзал, сулув қиз. ҚУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси,
таянчи. ҚУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.
ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли,саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз.
ҚЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, ҳамдам. ҚЎЧҚОР (ўзб.) - мояги,
эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек
кучли бола. ҚЎШОҚ (ўзб.) - баданида қўшимча аъзо билан туғилган
бола.
Ғ
ҒАЙРАТ (а.) - серҳаракат, шижоатли, толмас,
ғайратли бола бўлсин. ҒИЁС (а.) - кўмак, ердам, мадад.
ҒИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами. ҒОЛИБ (а.) - зафар
қозонувчи, енгилмас, юлиб. ҒУЛОМ (а.) - ёш хизматкор қул.
Ҳ
ҲАБИБ (а.) - суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр. ҲАБИБА (а.) -
севимли, меҳрибон, қадрли қиз. ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг суюкли
дўсти. ҲАЙДАР (а.) - арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола
бўлсин. ҲАЙИТ (а.) - ҳайит байрами кунларида туғилган бола.
ҲАЙИТАЛИ (а.) - ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр
инсон бўлиб етишсин. ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) - ҳайит кунида туғилган,
гулдек чиройли, зебо қиз. ҲАЙИТМУРОД (а.) - ҳайит кунида фарзандли
бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига
етсин. ҲАЛИМА (а.) - раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор,
суюкли қиз. ҲАМДАМ (ф.т.) - содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига,
отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин. ҲАМИД (а.) - Аллоҳ таолога
ҳамду сано айтувчи.ҲАМИДА (а.) - Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано
айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.Ҳ АМИДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг
мақтовига сазовор, аъло бандаси. ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) - ҳамдам,
шерик.ҲАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал. ҲАСАНАЛИ (а.) - чиройли,
кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин. ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) -
хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола. ҲОЖИ (а.) -муқаддас
ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи. ҲОЖИМУРОД (а.) - ҳожи эриштирган
орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин. ҲОТАМ
(а.) - олийҳиммат, саховатпеша бола. ҲУЛКАР (ўзб.) - Сурайё
юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек
порлоқ бўлсин. ҲУМОЮН (ф.т.) - муборак, қутлуғ. ҚИСКАРТМАЛАР:
(с.а.в.) — Соллаллоҳу алайҳи васаллам а. — арабча мўғ. —
мўғилча паҳл.- паҳлавийча ўзб. — ўзбекча ҳинд. — ҳиндча
ф.т. — форс-тожик юн. — юнонча яҳ. — яҳудийча қад. яҳ. —
қадимий яҳудийча
|