Ўтган йилнинг охирида Apple компанияси смартфонларининг Франция уяли алоқа воситалари бозоридаги улуши 20 фоизгача қисқарди. 2010 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 29 фоизни ташкил этган эди. Германия бозорида Apple смартфонларининиг улуши 27 фоиздан 22 фоизга тушди. Худди шундай ҳолатлар Италия ва Испанияда ҳам кузатилмоқда. Рейтер ахборот маҳкамасининг хабарига кўра, Британиянинг истеъмолчилар талабларини ўрганиш билан шуғулланадиган Каntar Wordpanel таҳлил компанияси шундай қарорга келган. Экспертлар фикрича, бугунги кунда харидорларни смартфонларнинг сифати ва устунликларидан кўра, нархи кўпроқ қизиқтирмоқда. Фақат иқтисодий инқироздан унча зарар кўрмаган ҳудудлардагина Apple маҳсулотларига талаб ўсиб бормоқда. Масалан, Буюк Британияда iPhoneларнинг савдоси ўтган йилнинг охирида 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиздан 31 фоизга ўсган. Австралияда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. АҚШда телефонлар савдосида iPhone смартфонларининг улуши 25 фоиздан 36 фоизга ўсган.