Бу йил талаба бўлган ёшларни аввало чин қалбимдан табриклайман. Ишқилиб ўзингиз севган сохангиз институтига кирган бўлсангиз бўлгани, шунчаки олий маълумот учун эмас. Акс холда кимнидир орзусини ўрнини эгаллаган бўласиз. Бу эса менимча яхшимас.
Институтга кира олмаганлар учун эса юпатмоқчи эмасман қайтанига табрикламоқчиман! Нима биланми? Демак сиз хаётда узоқроқ борадиганлар тоифасидансиз. Мен хам биринчи йил кира олмаганман. Биласизми, хаётда хамма нарса осонликча келаверса уни қадрига етиш хам шу каби бўлади. Европада бир қария 90 ёшида институтга кирибди. Қаранг...Энди сизни ёшингизчи? Эх, хали хамма хаёт олдиндаку, сиз хурсанд бўлинг! Бу сизга янада ўқишга киришга катта стимул бўлади, ва энг асосийси уни қадрига етиш учун хам! Мен хаётда демак ситамли ва қадрга етадиганроқ бўлишимга тарбия бу деб билинг.
Одноклассники сайтида кўпгина ёшлар менга шу тушкунлик хақида қайғуриб ёзаётганликлари сабаб бу мавзуни очишга қарор қилдим. Балки кимгадир айтиб дилини ёзмоқчидир, балки рости кўнгли оғригандир.
Синглим ёки укам, мабодо сен бу йил институтга кира олмаган бўлсанг, сенга чин дилдан катта омад тилайман! Токи мен каби қийинчилик орқали кўп нарсани қадрига етгин. Мен каби омадлар сенга йилдан йилга хамрох бўлсин. Хаётимда бўлиб ўтган барча омадларни йиғиб шу куни кўнгли оғриган, ўксинган қалблар учун хадя қилган бўлардим. Биламан, қайсингдир шу соха учун чин дилдан интилгансану, балки кимдирнинг бошқа кучи кўплик қилиб ўрнингни эгаллагандир. Ўкинма, ишонавер ундайларни дипломи барибир чанг босиб ётади ва шунчаки маълумоти хақида тилида бўлади холос. Уларга хаётда шунча кетган пули бир тийинлик фойда келтирмайди. Сен эса қийинчиликлар туфайли бардошли, қадрга етар, изланувчан ва энг асосийси матонатли бўлиб шаклланиб бораверасан! Хаёт шунда тўхтаб қолмайдику аслида, бусиз хам хаётингда қувонгансан, бусиз хам қийинчиликлар кўриб енггансан.
Хаётингда хар бир ўхшамай қолган нарса бу унданда аълоси сенга аталганидан далолат буни унутма! Мана шундай тушунча билан яшасанг ишонавер хаёт сенга хар бир синови учун сен кутган яхши нарса учун энг аълосини хадя қилиб боради, синалган!
Бошингни эгма, кураш! Хаёт синовлари хаммага хам эмас! Ишонавер хақиқий омад мехнат қилганники, тайёр келганники эмас! Енгил учганни манзили хам қисқа! Бу йил бўлмаса келаси йил, у йил бўлмаса хам яна келаси йил. Сен синаляпсанми демак Аллох суйган бандасан, Аллох хам суйган бандаларини синайди. Билсанг дунёга машхур, буюк алломалар ва дунёдаги кашфиётлар, яшаш тарзига катта таъсири бўлган инсонларни аксариятини маълумот ўрта бўлган! Хаётдан завқлан, сен бу хаётга ғолиб бўлиб келиб бўлгансан, демак бош эгишга хаққинг йўқ!
Бу кўриниш фақат хайкалларга ярашар, хайкал бўлма сен инсонсан, харакат қил, асосийси кўнгил юқори бўлса у танингни хам кўтариб олади!
Сен яхшисан, сен омадлисан, сен хаётда хали жуда катта ютуқларга эришасан, буни унутма, бутун хаёт хали олдинда, мен сенга ишонаман!
Sardor Kamilov | sayyod.com
|