"Бир ширин сўз борми?” таронаси ва
клипи муҳлислар томонидан илиқ кутиб олинганидан сўнг хонанда Гули
Асалхўжаева мутлақо ҳеч ким билмаган ва тингламаган "Севсанг севаман”
таронасига қўл урди. Унинг ҳазил аралаш айтишича, ошиқ севмаса уни
севишдан не фойда? Ўйлаб қарасак, бу гапда ҳам жон бор. Ахир суймаганга
суйкалма дея бекорга айтишмаган-ку! Гули ушбу янги таронасига
ишланадиган клипни ҳам айни кунда қиммат режиссёр дея эътироф
этилаётган клипмейкер Баҳодир Маматуллаевга суратга олдириш эҳтимоли
бор.