Пирея суди баскетбол бўйича собиқ мураббий Никос Сирагакисни 53 нафар вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айблаб, 220 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу Греция учун мисли кўрилмаган ҳукм бўлди.
Бундан ташқари 49 ёшли Сирагакис беш йил муддатга сиёсий хуқуқларидан ҳам маҳрум қилинди ва суд жазони юмшатиш бўйича илтимосларни қабул қилмайди. Суд қарори рамзий характерга эга, одатда 25 йиллик қамоқ жазосидан сўнг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар ҳам озод бўлиш учун ариза беришга ҳақлидирлар.
Сирагакис аслида 52 та зўрлаш ҳолати бўйича айбланган бўлсада, прокурор уни 46 та ҳодиса бўйича айбдор деб топишни талаб қилган. Суд эса 33та вояга етмаганларни таҳқирлашда ва уч ҳолатда фаҳшга оид ҳаракатлар қилишда айбдор деб топди, қолган 17 ҳолатни қабул қилмади. Вояга етмаганлар судга чақиртирилмади.
Судланган шахснинг ўзи айбловни инкор этди. Ҳукумат маълумотларига қараганда, у Крит шаҳрида 2011 йилнинг 1 декабр куни жиноят вақтида ушланган. Ўшанда полиция ходимлари уйининг эшигини бузиб киришган эди.
|