Главная » 2012»Mart»21 » GM Uzbekistan янги Chevrolet Malibu моделини тақдим этди
17:06:57
GM Uzbekistan янги Chevrolet Malibu моделини тақдим этди
GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК Тошкентда ишлаб чиқаришга қўйилган янги Chevrolet Malibu моделини тақдим этди.
Chevrolet Malibu кўзга яққол ташланадиган дизайнга, яхши юриш сифатларига, тежамкор куч агрегатларига эга бўлиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Автомобиль салони кенг ва қулай муҳитни яратувчи шинам интерьерга эга. Юмшоқ зангори ёруғлик ускуналар панелини бир текис, изчил ёритади.
Машинанинг ташқи дизайни ҳам кўзни қувонтиради: икки сеткали радиатор панжараси, йирик ксенон чироқлар ва янги Camaro услубидаги орқа ёруғликдиодли қўш чироқлар.
Интеграциялашган орқа спойлери нафақат кўпроқ турғунликни, балки агрессив ташқи кўринишни берган. Шакли ва дизайни туфайли Chevrolet Malibu ўз сегментидаги аэродинамик жиҳатдан энг самарали автомобиллардан бири ҳисобланади.
Malibu қуввати 169 ёки 263 от кучига эга 2,4 ҳажмдаги 4 цилиндрли двигатель ҳамда автомат ёки механик узатиш коробкаси билан жиҳозланган. Хавфсизликни олтита ёстиқча, шунингдек бош ва бўйин ҳимояси учун хавфсизлик пардалари таъминлайди.
GM Uzbekistan компанияси автомобилларни 2012 йил июнидан сотишни режалаштирган.