Дизайнерлар иш, ҳордиқ ва интернетда ўтириш учун ягона жойни яратишди.
Ҳаётда ҳар доим ҳам ижтимоий тармоқлар ва... ётоқхона мебели уйғунлашиб кетганини кўравермайсиз. Ғаройиб FBed каравоти – бир қарашда, бир-бирига мос келмайдиган нарсалар тандеми ажойиб муваффақиятга маҳкумлигига мисол бўла олади.
Хорватиялик Томислав Звонарицнинг ғаройиб ихтироси ноёб концептдан иборат бўлиб, ўзида ёзув столи ва каравотини оммабоп бўлган Facebook ижтимоий тармоғи остида бирлаштирган.
"Менинг ихтиром – Fbed – ётоқхона учун жуда қулай мебель. Ўз ўз соҳибига барча воқеалардан хабардор бўлиб туриш ва суҳбатдошлари билан онлайн режимдаги мулоқотни узмаслик имконини беради. Асосий ғоя шундан иборатки, тўшакда ётган ҳолда монитор экранига қараш мумкин. Масалан, махсус равишда туришга эринадиган пайтда, яъни энди уйғонганингизда ёки ухлашга ётганингизда бу жуда қулай”, - дея мақтанади муаллиф.