Элдан чиқсанг ҳам, хизмат доирасидан чиқма.
Йигит кишига 40 сим-карта оз.
Янги рақам олмай, эскисини сотма.
"Юсел”нинг бергани – кўргилик, "МТС”нинг бергани – тўйгулик.
"МТС” сенга айтаман, "Юсел” сен эшит.
Бели оғримаганнинг сим-карта улашишини кўр.
"МТС” ишлайди, "Билайн” тишлайди.
Касални яширсанг, антенна йўқлиги ошкор қилади.
Абонентнинг ози яхши, қизнинг нози.
"Юсел” овга чиқди, орқасидан ғавғо чиқди.
Текин сим-карта қопқонда бўлади.
"Юсел” беиллат бўлмас, "МТС” – беҳикмат.
Ўз компаниянг – ўлан тўшагинг.
Онасининг телефонини кўриб, қизини ол!
Аёл кишининг контактлари қирқта туяга юк бўлади.
Бегона сим-карта – девона сим-карта.
"Узмобайл”да VIP бўлгунча, "МТС”да қарздор бўл!
Абонентнинг югургани – "Пайнет”гача.
"Пайнет”дан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли.
Телефон бор, телефонларнинг нақшидир, телефон бор, пейжер ундан яхшидир.
Бир абонентга етти компания ота-она.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, "Юсел” гапирсин!
Баланс кундамас, кунида тугайди.
Чиққан СМС чиғириқдан ташқари.
СМСга пули куйган гудокниям ўйлаб ташлайди.
Онанинг кўнгли "iPhone”да, боланинг кўнгли "iPad”да.
Жон куйдирмасанг cим-карта қайда, бир кун навбатда турмасанг, уяли алоқа
қайда?!
Кореядаги "Samsung Galaxy”дан Янгиободдаги "Моторола” яхши.
Телефони йўқ, сим-картаси йўқнинг устидан кулибди.
Етти марта гудок ташлаб, бир марта қўнғироқ қил.
"МегаФон” кўзини сузмаса, "МТС” алоқани узмайди.
Бўладиган телефон заряднигидан маълум.
Телефонли уй бозор – телефонсиз уй мозор.
Бой бойга боқар, мижозлар "Юсел”га оқар.
"МТС” билганни "Билайн” билмас.
Айрилганни "Билайн” ер, бўлинганни "Юсел”.
|