Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 19 Mehmonlar 19 A'zolar 0 |
|
| | |
|
15:38:13 ЕВРОПАДА СОВУҚ АВЖИДА |
Айни кунларда бир қатор Европа давлатларида қиш фасли ўзининг қаҳрини кўрсатмоқда. Истамбулда қалинлиги 20 сантиметрли қор ёғиши қизил, яъни энг юқори даражадаги тревога эълон қилинишига сабаб бўлди. Кеча тинимсиз қор ёғиши туфайли ўнлаб авиарейсларни бекор қилишга тўғри келди. Шарқий Европада қаҳратон қиш кузатилмоқда. Польша, Руминия, Болгария ва Сербияда 30 киши совуқдан вафот этди. Энг кўп ўлим Украинада қайд этилди: 4 кун ичида 18 киши ўлди. Польшанинг айрим шарқий ҳудудларида ҳаво ҳарорати -25 га тушиб кетди. Чехияда кучли совуқ ва тинимсиз қор ёғиши туфайли поездлар қатновида узилишлар рўй бермоқда. Россиянинг Краснодар ўлкасида балиқлар сувдаёқ музлаб қоляпти. Руминия пойтахтидаги қамоқхоналардан бирининг маҳбуслари дайди итларни қутқаришга жалб этилди. Бир неча соатлик қутқарув ишлари эвазига маҳбусларга озроқ ҳақ ва ижобий характеристика ваъда қилинди. Метеорологларнинг айтишича, яқин кунларда Европанинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -30 гача тушиб кетиши мумкин.
|
Категория: DUNYO HABARLARI |
Просмотров: 2064 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|