УЕФА Россия ва Чехия термалари ўртасидаги Евро-2012 очилиш мусобақаси учун бош ҳакам номини эълон қилди. Мусобақа расмий сайтининг хабарларига кўра, очилиш учрашувини Ховард Уэбб бошқариб боради, унга қанотларда Майкл Малларк ва Питер Киркап ёрдам беришади.
Қўшимча ҳакамлар Мартин Аткинсон ва Марк Клаттенбург бўлишади. Тўртинчи захира ҳаками этиб португалиялик ҳакам Мануэль де Соуза тайинланди.