Олимпиада ўйинларида
иштирок этадиган спортчиларимиз сони яна биттага кўпайди.
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
матбуот хизматидан хабар беришларича, Таиланднинг Бангкок шаҳрида енгил
атлетика бўйича ўтказилган Осиё Гран-приси мусобақасида ҳамюртимиз Иван Зайцев
найза улоқтириш баҳсида 80
метру 30 сантиметр натижа қайд этиб, шу йилнинг 27
июль – 12 август кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қиладиган ХХХ
ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар беради ЎзА.
Ҳозиргача енгил атлетикачиларимиздан Гўзал
Ҳуббиева, Светлана Радзивил, Юлия Тарасова, Анастасия Журавлёва ва Александра
Котлярова турли йўналишлар бўйича Олимпиада йўлланмаларига эга
|