Dushanba, 25.11.2024, 13:05:22
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 138
Mehmonlar 138
A'zolar 0

22:50:21
Endi Aqiliy ElekTr XisoblagichlaR

R

27 март куни Жаҳон банкининг директорлар кенгаши электр-энергияси истеъмолини ҳисобга олиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга $180 млн. миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.


Лойиҳанинг мақсади Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдар вилоятларидаги учта ҳудудий тақсимловчи компаниянинг тижорий йўқотишларини камайтиришдан иборат. Бунга электр-энергияси ва биллинг инфратузилмасини ҳисобга олишни ҳамда бошқарувнинг тижорат тизимини яхшилаш орқали эришилади.


Жаҳон банкининг шериклик стратегияси ва Ўзбекистон ҳукуматининг устувор вазифаларига мувофиқ, ушбу лойиҳа инфратузилманинг самарадорлигини яхшилашга ёрдам беради, дея хабар беради Uzdaily.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Камата замонавий ҳисоблагичлар ва тегишли "ақлли” технологиялар электр-энергияси истеъмолини назорат қилишга ёрдам беришини ва улар тақсимловчи компаниялар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам фойдали бўлишини қайд этди.

"Ушбу технологиялар тақсимловчи компанияларга электр истеъмолини назорат қилиш ва мижозларнинг ҳисоблагичларини бошқариш ҳамда муҳандислик тизимларини самаралироқ ва ишончлироқ қилиш имконини беради”, - дейди у.

 

Лойиҳа доирасида 1,2 млн. дона замонавий ҳисоблагичлар ва коммуникация тизимларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, янги биллинг ечимларини ҳам жорий этиш кўзланган.


Лойиҳа истеъмолчилар томонидан электр-энергиясидан самарали фойдаланишга ёрдам беради ва уларга электр истеъмоли бўйича аниқ маълумотларни тақдим этади. Лойиҳа доирасида аҳолини энергиядан самарали фойдаланишга ўргатиш ишларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Бу ўрта ва узоқ муддатли истиқболда энергия йўқотишини камайтиради, натижада атмосферага ташланадиган углеродлар ҳажмини камайтириб, атроф-муҳитни яхшилайди. 

Лойиҳа электр-энергияси истеъмолининг ҳисобини ошириш бўйича миллий дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа концепцияси "Ўзбекэнерго” ДАК, Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Шунингдек ОТБ Ўзбекистонга мамлакатнинг бошқа 3 та ҳудудида "ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича яна бир лойиҳани молиялаштириш учун кредит тақдим этди.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 939 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Mart 2012  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика