Алишер Узоқов режиссёр Рустам Саъдиевнинг янги
кинокартинасида бош ролни талқин этиши билан бирга ўзи ҳам режиссёрликка қўл
урди. Уйланганидан кейин анча улғайганини ҳис қилган актёр рол борасида тенгқурларидан анча ўзганини, энди навбат
актёрларни ўйнатишга етиб келганини англаган кўринади, фильм яратишга бел
боғлади. Бир неча ойлар мобайнида "Менинг акам бўйдоқ” фильми катта экранлардан
тушмай келганидан хабарингиз бор. "Менинг дадам бўйдоқ” эса шу картинанинг
мантиқий давоми бўлади. Энг муҳими, янги картина "фойдахон”га ета олмай, бўйдоқ
ўтмасин! Чунки, ҳозир томошабинга шов-шувли фильм номининг ўзи камлик қилади.