Сўнгги фильмларда
актерликда фаол бўлган Отабек Махкамовни аслида хуқуқшунос сифатида билишади.
Уни премьераларда хуқуқшунос эканлигига алохида урғу билан эълон қилишади.
Очиқ гап, унинг санъат
оламидаги актерлик фаолияти шоу-бизнес оламидагиларни кўпчилигига эриш туюлади.
Озодбекнинг сўнгги
клипида хам кўринганидан кейин эса "Энди клипларни хам ишғол этишга
киришибди" деган фикр хам бўлди.
Куни кеча
премьера қилинган "Мен юлдузман" фильмидан кейин у билан сухбат
ўтказмасак бўлмаслигини тушундик)).
Нима учун хуқуқшонос
бўла туриб деярли барча фильм ва клиплардасиз?
- Демак, барча
деганиз озгина ноўрин, сабаби, дейлик Ўзбекистонда йилига тахминан 100га яқин
кино ишланаётган бўлса, мен шу уч йил ичида 20дан ортиқ фильмларда иштирок
этганман, бу дегани хатто яримиси хам эмас, демак бу дегани «хаммасида» эмас.
Клипларга келадиган бўлсак, атиги 3та клипда кўриндим. Агар мен танимаган
режиссерлар, клипмейкерлар қўнғироқ қилиб, шунақа роль бор, таклиф қиламиз,
сизни шартларингиз қанақа, гонорариз қанча деб сўрашганда, мен «йўқ
кечирасиз, мен деярли барча фильм ва клипларда чиқиб бўлдим» деб телефонни
қўйиб қўйсам, менимча бу нотуғри бўлади. Сабаби хамма шуни биладики асосий иш
фаолиятим бу айнан хуқуқшунослик касби, хоббийим эса бу кинофаолият.
Шанба ва Якшанбада, ишдан бўш вақтим бўлганда, мен шу пайтни айнан кинога
сарфлайман.
Нима учун санъатни шу
қадар мухлиси бўлсангиз юрист бўлгансиз?
- Мактабдан
бошлаб ўзи юрист бўлмоқчи эмасдим, таржимон, ўқитувчи ёки санъаткор бўлмоқчи
эдим. Лекин ота-онамга рахмат, мени реал хаётга чорлашган. Уларни гапига
қараганда бирор бир касбни уддалай олишим керакки, агар шу эгаллаган касбимни
яхши профессионал даражада била олсам, келажакда ўзим нимани ёқтирсам, масалан
таржимонликми демак қўшимча равишда чет эл тилини ўрганиш, ёки актерликми демак
бўш вақтимда агар типажим шунга лойиқ бўлса кинода роль ўйнашим мумкин бўлади.
Хозирги кунда мен нафақат актёрлик билан балки, ўзим иш фаолитини олиб
бораётган ташкилотларда таржимонлик хам қиламан. Ўзбекистонни кўзга кўринган
олийгохларида «Халқаро бизнес хуқуқи бўйича» маъруза ўқийман.
Умуман кинода чиқиш
ниятим йўқ эди. Лекин кинода анчадан бери хуқуқшунос маслахатчи сифатида
қатнашардим. Фильмларда суд ёки тергов билан боғлиқ сахналар бўларди, ана
шунақа пайтда хуқуқий маслахат берар эдим. Хозирда 20дан ортиқ кинода чиқган
бўлсам, агарда кинода илгарироқ чиқиш ниятим бўлганда аллақачон элликдан ортиқ
фильмларда кўринган бўлар эдим. Типажим тўғри келгани учун режиссерлар таклиф
қилишган, хамда хаммамизга аёнки бу нарса бепул эмас, юридик хизматимга ўхшаб
хақ бўлмасаям, ўзимга яраша гонорар оламан. Ўнта киногача гонорарсиз чиққанман.
Дейл Карнегини яхши гапи бор: «Аввал сиз авторитет учун хизмат қилсангиз, кейин
эса авторитет сизга хизмат қилади».
Юқорида айтганимдек
шоу-бизнес оламидаги кўпчиликни сизни иқтидор намоёнлашингиз ғашини келтиради?
Мен ўзим шахсан 2-3 артистнинг бундай эътирозидан хабардор бўлсам, сайт
рахбарида аниқ 8-9та ёдида қолганлари хам бор. Лекин уларнинг номи
сир сақланади. Балки бизнинг хам шахсий фикримиз уларники билан мос тушиши хам
мумкин.
- Совет иттифоқи
даврида «Фуқароларни мурожат қилиши» тўғрисидаги Фармони бўлган, хозирда
эса 13 декабрь 2002 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини «Фуқароларни
мурожаат қилиш» тўғрисидаги Қонунини мавжуд. Шу иккита Қонунни таққослайдиган
бўлсак, ўхшаш томонлари бор. Фарқли томонларидан бири, Совет Иттифоқ даврида
фуқаролар аноним равишда мурожатлар қилишга хақли эдилар, яъни исми
фамилиясини, ўзи хақида маълумотларни ёзмаган холда. Хозирда эса Ўзбекистон
Республикасининг «Фуқароларни мурожат қилиши» тўғрисидаги Қонунини 6-чи
моддасига асосан, саволни беришдан ташқари фуқаронинг фамилияси (исми,
отасининг исми) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш мурожаатларга қўйиладиган
мажбурий талаблар бўлиб хисобланади. Чунки ушбу маълумотларсиз, берилган
саволлар аноним деб хисобланади ва кўриб чиқилмайди. Бу дегани аноним
саволларга жавоб бермасликка хуқуқим борлигини англатади.
Лекин савол
берганингизни хурмат қилиб, айтадиган бўлсам, агар бирорта санъаткорга ижодим
еки яна бошқа фазилатим ёқмаётган бўлса, буни очиқ ойдинлик билан, яъни
ўзини таништирган холда билдириши бу мажбурият, яъни Конституциямизнинг 67
моддасига кура, цензурага йўл қўйилмайди. Очиқ мурожаат этишса, уларга ўз
ўрнида очиқ жавоб берамиз.
-Сизнингча таклиф
роллар учун умуман маблағ сўрамаслигингиз учунми ё хуқуқшунос сифатидаги
фаолиятингиз, яъни мавқеингиз учунми? Балки фильмимиз хуқуқшунос бахонасида
бадиий кенгашдан ўтар деган фикрлар хам бордир?
- Бадиий кенгаш
аъзоларини кўпроқ бошқа масалалар қизиқтиради, яъни фильмда хуқуқшунос роль
ўйнаганми, ёки Доктор Д шифокори роль ўйнаганми, бу уларни энг охирги навбатда
қизиктирадиган масала. Уларни ўша фильмдаги бўлган маъно ва Ўзбекистон
Республикасида бўлган мухлисларни тарбиясига, менталитетига тўғри келадиган
фильм бўлиши билан боғлиқ бўлган масалалар кўпроқ қизиқтиради. Хаттоки бадиий
кенгаш аъзолари билишмаслигиям мумкин хуқуқшунослигимни. Улар менга бошқа
актерларга муносабат қилгандек муносабатда.
Гонорар
масаласига келсак, бундан олдин айтиб ўтганимдек, биринчи 10-та фильмда
катта-кичик роль ижро этган бўлсам, буни эвазига гонорар олмас эдим, лекин
кейинги филмларда эса ўзимга белгиланган маошим мавжуд бўлган. Бу маошни
қанчалигини айтмаслик – менинг фуқоролик, яъни шахсий хуқуқим.
Мабодо сиз тарафдан
роль сўраш таклифлари бўлса, режиссерлар иқтидордан кўпроқ мавқеингизга рози
бўлишар? Ахир бошқа соха вакили бўлиб, масалан Матчановани олсак, у қадар
иқтидорингиз бормикан?
- Хар кандай одамни
ўзига яраша иқтидори бор. Матчановани ўзига яраша иқтидори, Адиз Ражабовни
ўзига яраша ва барча одамларни ўзига яраша иқтидори бор. Матчановани қўлидан
келмаган иқтидор, Адиз Ражабовни қўлидан келади. Бу иқтидорларни таққослаш
манимча ўринли эмас. Машхур психолог Лилиян Глассни яхши гапи бор: «Инсонга
бахо бермоқчи бўлганда эхтиет бўлинг, олдин одам ўзини бахолаши лозим»
деган.
Биринчи 10 та кинода
чиққанимда фақат хуқуқшунос қахрамонларни ижро этардим. Унақа катта роль
бўлмаган, 2-3 та эпизодлик роль бўлган холос. Лекин мана бу охирги фильмларда,
«Мен юлдузман», «Ёнингдаман», «Оқпадар» киноларида иккинчи план роли бўлганлиги
учун мени кўп вақтим кетди, олдин ярим кунда сеъмка тугаган бўлса, хозир эса
хафталаб съемка жараени давом этмоқда. Демак, ўз ишимни шундай режа қилишим
керак, буни жахон амалиети «time management» деб атайди.
Шунинг учун бу ерда
таққослаш ноўрин. Агар режиссер таклиф қилса, олдин сценарий берилади, ўқиб
чиқилгандан кейин роль тўғри келса, ўшандагина шу ролни ижро этишга харакат
қиламан.
Хар кандай актернинг
иқтидорига фақат томошабин бахо бериши мумкин.
Ўзингизни иқтидорли
деб биласизми? Шу кунгача ижро этган ролларингиз муносиб бахоландимикан?
-Ўзини иктидорли деб
ўйлаган инсон – иқтидорли инсон тоифасига кирмаслигини хамма яхши билади.
Сократни яхши гапи бўлган: -«Фақатгина хеч нарса билмаслигимнигина биламан.»
Мен учун бу хаётий шиорларимдан бири.
Муносиб бахоландимикан
дегани, бу авваламбор мухлислар томондан тан олиндими деб ўйлайман, сабаби хар
кандай санъаткор мухлис учун ишлайди. Мухлис уни қўллаб қуватласагина у ўз
ижодини давом эттириши мумкин.
Муносиб бахолаш,
манимча бу аввалам бор мухлислар. Буни ман қанақа қилиб биламан, бу жуда оддий,
«одноклассиники» ва «фейсбук» ижтимоий сайтларда профилларим бор. Кунига
200-300 та мухлисларимдан хабар оламан, кўчада умуман нотаниш одамлар олдимга
келиб, масалан ўша «Ёндиради куйдиради» фильмида Лола билан ўйнаган сахнангиз
жуда ёқди, рахмат дейишган. Мана шуни «муносиб бахо» деб биламан.
Келинг, яна ўша
шоу-бизнес вакиллари эътирозларини асосийлари билан яна таништирсак: - Сизни
дидсиз хам деб билганлар бор, имидж, соч турмагингиздан то либос танлашда хам.
Масалан Доктор Д шифокор бўлгани билан санъатга хос имиджи мавжуд эди...
- 70% киноларда ижро
этган ролларим, ўзимни касбимга тўғри келадиган роллар, улардан адвокат, судья,
терговчи. Шунинг учун ушбу образдаги кийиниш услуби мани хаетдаги кийинишимдан
фарқи йўқ, мос келади, мисол учун: классик кийими, кастюм шим ва галстук.
Албатта, бу борада,
шунақанги ролларим бўлган, мисол учун Адиз Ражабов билан «Висол», еки Улуғбек
Қодиров билан «Мен юлдузман» фильмларида имиджим бошқача бўлган, яъни
casual (эркин) стиль. Хаетимда эса Душанбадан Жумагача костюм шим ва
галстукдаман, чунки касбим шуни тақозо этади. Мисол учун тергов жараенига ёки
прокуратурага джинсы ва футболка кийиб бориб, «ман адвокатман» десам қанақа
муносабат бўлади? Яхши рус мақоли бор: «Встречают по одежке, а провожают по
уму».
Хар қандай касбни
қарасангиз, одамни киймига қараб кутиб олишади. Мен юристман, шунга классик
кийим бўлиши шарт!!! Дам олиш кунлари эса ўша casual ёки бошқача стильда
юраман.
Агар кимгадур мени
кийинишим ёқмаса - бу уни хуқуқи. Лекин хар қандай эътироз хамиша асосланган
бўлиши керак. Яъни кийим ёки соч турмаги ёқмадими, бу ерда машхур «Карл Поппер»
системаси бўйича формула бор, яъни: «Мени фикримча…, Чунки…, Масалан…, Шунинг
учун…». Хар қандай эътироз айнан шу формулага асосланган бўлса, ўйлайманки
маъноли эътирозлар сони кўпайган бўлар эди.
Хар қандай фильмларда
роль ижро этганимда либослар бўйича рассом билан ишлаш жуда осон, чунки кийим
танлашда улар қийналишмайди. Хамда яна кўшимча қилиб айтганда, Ўзбекистон
Республикасининг «Фуқароларни мурожаат қилиши» тўғрисидаги Қонунини 6 -
моддасини хали хеч ким бекор қилгани йўқ. Шунинг учун «шоу-бизнес вакиллари»
ўзларини таништиришни унутмасликлари лозим.
Бир артист куни кеча
«Озодбек Назарбековни клипини шу хуқуқшуносдан қизғондим…» деди. Фикрингиз?
- Хар қандай артист
ўзини «қизғонишини» клипда ўйнаган актерга эмас, ўша клипни суратга олган
клипмейкерга билдириши керак. Чунки клипга актерни режиссер ёки клипмейкер
танлайди.
Санъатни қадрлаган
инсон унга жиддий ёндошиши лозим. Хадеб хуқуқшуносликни пеш қилгандан кўра,
роллар кўпайган сари, балки актерлик махоратидан, шу соха хурмати учун хам дарс
олиш керакдир?
iK�dudH� -webkit-text-stroke-width: 0px; background-color: rgb(223, 222, 222); font-size: medium; ">
Муносиб бахоландимикан дегани, бу авваламбор мухлислар томондан тан олиндими деб ўйлайман, сабаби хар кандай санъаткор мухлис учун ишлайди. Мухлис уни қўллаб қуватласагина у ўз ижодини давом эттириши мумкин.
Муносиб бахолаш, манимча бу аввалам бор мухлислар. Буни ман қанақа қилиб биламан, бу жуда оддий, «одноклассиники» ва «фейсбук» ижтимоий сайтларда профилларим бор. Кунига 200-300 та мухлисларимдан хабар оламан, кўчада умуман нотаниш одамлар олдимга келиб, масалан ўша «Ёндиради куйдиради» фильмида Лола билан ўйнаган сахнангиз жуда ёқди, рахмат дейишган. Мана шуни «муносиб бахо» деб биламан.
Келинг, яна ўша шоу-бизнес вакиллари эътирозларини асосийлари билан яна таништирсак: - Сизни дидсиз хам деб билганлар бор, имидж, соч турмагингиздан то либос танлашда хам. Масалан Доктор Д шифокор бўлгани билан санъатга хос имиджи мавжуд эди...
- 70% киноларда ижро этган ролларим, ўзимни касбимга тўғри келадиган роллар, улардан адвокат, судья, терговчи. Шунинг учун ушбу образдаги кийиниш услуби мани хаетдаги кийинишимдан фарқи йўқ, мос келади, мисол учун: классик кийими, кастюм шим ва галстук.
Албатта, бу борада, шунақанги ролларим бўлган, мисол учун Адиз Ражабов билан «Висол», еки Улуғбек Қодиров билан «Мен юлдузман» фильмларида имиджим бошқача бўлган, яъни casual (эркин) стиль. Хаетимда эса Душанбадан Жумагача костюм шим ва галстукдаман, чунки касбим шуни тақозо этади. Мисол учун тергов жараенига ёки прокуратурага джинсы ва футболка кийиб бориб, «ман адвокатман» десам қанақа муносабат бўлади? Яхши рус мақоли бор: «Встречают по одежке, а провожают по уму».
Хар қандай касбни қарасангиз, одамни киймига қараб кутиб олишади. Мен юристман, шунга классик кийим бўлиши шарт!!! Дам олиш кунлари эса ўша casual ёки бошқача стильда юраман.
Агар кимгадур мени кийинишим ёқмаса - бу уни хуқуқи. Лекин хар қандай эътироз хамиша асосланган бўлиши керак. Яъни кийим ёки соч турмаги ёқмадими, бу ерда машхур «Карл Поппер» системаси бўйича формула бор, яъни: «Мени фикримча…, Чунки…, Масалан…, Шунинг учун…». Хар қандай эътироз айнан шу формулага асосланган бўлса, ўйлайманки маъноли эътирозлар сони кўпайган бўлар эди.
Хар қандай фильмларда роль ижро этганимда либослар бўйича рассом билан ишлаш жуда осон, чунки кийим танлашда улар қийналишмайди. Хамда яна кўшимча қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларни мурожаат қилиши» тўғрисидаги Қонунини 6 - моддасини хали хеч ким бекор қилгани йўқ. Шунинг учун «шоу-бизнес вакиллари» ўзларини таништиришни унутмасликлари лозим.
Бир артист куни кеча «Озодбек Назарбековни клипини шу хуқуқшуносдан қизғондим…» деди. Фикрингиз?
- Хар қандай артист ўзини «қизғонишини» клипда ўйнаган актерга эмас, ўша клипни суратга олган клипмейкерга билдириши керак. Чунки клипга актерни режиссер ёки клипмейкер танлайди.
Санъатни қадрлаган инсон унга жиддий ёндошиши лозим. Хадеб хуқуқшуносликни пеш қилгандан кўра, роллар кўпайган сари, балки актерлик махоратидан, шу соха хурмати учун хам дарс олиш керакдир?
-…………..
|